Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар рўйхати эълон қилинди

1 март куни Қозоғистоннинг Мангистаус вилоятида юз берган ЙТҲда етти киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлган йўловчиларнинг  олти нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган. Бу ҳақда  Ўзбекистон ФВВ матбуот-хизмати билдирди.

Маълумотга кўра,  Қозоғистоннинг Мангистаус туманидаги Шетпе қишлоғи ҳудудида “Актау-Бейнеу” автомобил йўлида LADA Largus автомобили ва Shacman юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг барчаси Хоразм вилоятидан бўлишган.

Ҳалок бўлганларнинг рўйхати бугун эълон қилинди:

  1. Аллаяров Расулбек Қўзибоевич, 23.02.1981 й.т. — Хоразм вилояти Шовот тумани, Гулчи кўчаси, 19-ўйда истиқомат қилган. «Lada Largus» ҳайдовчиси.
  2. Душамов Зокир Қуронбоевич, 11.04.1977 й.т. — Хоразм вилояти Шовот тумани, «Чукли» МФЙда истиқомат қилган. («Лада Ларгус» йўловчиси).
  3. Раҳимов Шерзод Сапарбоевич, 12.07.1980 й.т. — Хоразм вилояти Шовот тумани, «Гулистон» шаҳарчасида истиқомат қилган. «Лада Ларгус» йўловчиси).
  4. Бегназаров Мардонбек Хушнуд ўғли, 27.10.1995 й.т. – Хоразм вилояти, Боғот туманида истиқомат қилган, («Лада Ларгус» йўловчиси).
  5. Мадаминов Ғайрат Розматович, 13.10.1985 й.т., Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Махтумқули кўчаси, 34 ўйда истиқомат қилган. («Лада Ларгус» йўловчиси).
  6. Болтаев Маҳмуджон Собуржан ўғли, 21.09.1995 й.т. Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани «Остоно» МФЙда истиқомат қилган. («Лада Ларгус» йўловчиси).
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Франция президенти жаноб эммануэль макронга очиқ мактуб

Лойиҳа (Ўзбекистон президентининг Францияга расмий ташрифи муносабати билан).   Ўзбекистонда демократияни қайта тиклаш ва мустаҳкамлаш ҳақидаги умидлар чироғи ўчмасин! ...

Олий суддан ёш адабиётшунос акром маликка оқлов сўралмоқда

2016 йилнинг 22 июль кунида ҳибсга олиниб, Республикамиз Жиноят Кодексининг 159- ва 244-моддалари билан айбланиб, 6 йилга қамалган ёш адабиётшунос олим Акром Маликнинг ...

Тайлоқ туман ииб инспектори 60 минг пора билан қўлга тушди

15.05.2019 йил соат 12:40 ларда Тайлоқ туман ИИБ ҲПБ ИИО профилактика катта инспектори А.С. 420-сонли милиция таянч пунктидаги хизмат хонасида фуқаро Н.М.дан туман ҳокимининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400