Ўзбекистони фуқаролари биринчи марта давлат томонидан Туркияга ишга жўнатилади

Ўзбекистон биринчи марта Туркияга ишлаш учун ташкиллаштирилган тарзда одам юборади. Бу ҳақда 12 март куни Podrobno.uz нашри Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига таяниб хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Туркиянинг Тaiga group ширкати бу борадаги шартномани душанба куни Тошкентда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг имзолаган.

Маълум қилинишича, 2006 йилда ташкил қилинган Тaiga group ширкати туризм, меҳнат мигрантларини қонуний ҳужжатлар билан таъминлаш ва талабаларнинг Туркия ҳудудида амалиётни ўташини уюштириш каби масалалар билан шуғулланади.

Туркия ширкати Ўзбекистондан Туркия меҳмонхоналарида ишлаш учун фаррошлар, аниматорлар, официантлар, барменлар, ошпазларни йиғмоқда. Хабарда айтилишича, ўртача иш ҳақи сифатида 430 доллар ваъда қилинаётир.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Туркияда ишлаш истагани билдирганлар Агентликка17 мартгача мурожаат қилишлари мумкинлигини ҳам билдирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ҳудудидан бошқа ердаги мактабга қабул қилиш пуллик бўлади

 7 ёшга тўлмаган болаларни қўшимча квота бўйича мактабларга қабул қилишда ота-оналарнинг розилиги асосида энг кам ойлик иш ҳақининг  ўн бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир ...

Ўзбекистонга хорижлик туристлар ташрифи икки бараварга ошди

2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижлик туристлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки бараварга ўсди, деб хабар берди Давлат ...

Wi-fiсиз ҳаёт сайёҳлар учун зерикарли

Туризм соҳаси давлат номини оламга энг тез ва жадал тарзда тарқатувчи соҳа. ХXI асрда бу соҳа жуда кучли ривожланмоқда. Дунё бўйича туризмдан тушадиган маблағ нефть ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400