Ўзбекистон Тожикистонда тиббиёт маркази қуради

Ўзбекистон Тожикистонда тиббиёт маркази қуради

Ўзбекистон Тожикистонда тиббиёт маркази қуради, дея хабар берди Тожикистон ҳукумат тизилмаларидаги манба, 21 апрель куни.

200 га яқин бемор даволаниши мумкин бўлган Тиббиёт маркази қуриш борасидаги Тошкентнинг таклифини Тожикистон ҳукумати маъқуллади. Манбанинг айтишича, тиббиёт маркази Хатлон вилояти ҳудудида барпо этилади.

«Ҳужжатга кўра, тожик томони тиббиёт маркази қурилиши учун ер ажратади ва қурилиш майдончасида фаолият юритадиган ўзбек қурувчиларининг хавфсизлигини таъминлайди. Ўзбекистон ҳукумати маблағ ва ишчи кучлари билан таъминлайди. Ўзбекистон вакилларига Тожикистон ҳудудларида мамлакат қонунларига риоя этиш мажбурияти юклатилди», – дейди манба.

Бундан аввал Тожикистон ҳукумати, Самарқандда 640 нафар ўқувчига мўлжалланган мактаб қуриши ҳақида маълум қилган эди. Бу борадаги фармойиш Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон томонидан март ойида имзоланди. Қурилиш тамомланганидан сўнг мактаб биноси Самарқанд маъмуриятига топширилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Йилнинг мурувватли аёли

Куни кеча 21.12да Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида  турли йўналишдаги ўн беш хил номинация бўйича “Йил аёли” кўрик танлови бўлиб ўтди. (more…)

“тожик эйр” 431 тобутни бепул келтирди

Тожикистоннинг миллий авиакомпанияси “Тожик Эйр” 2017 йилда жаҳонинг олтида давлатидан 431 та юртдошлар тобутини Тожикистонга бепул келтирган. (more…)

Ўзбекистон ҳиндистонга учаётган самолётини ортга қайтарди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Тошкент-Амритсар йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Boeing 767 русумли самолёти Тошкентга қайтарилди. Бу маълумотни Тошкент аэропортидаги манбага ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400