Мирзиёевга “яқин бўлган” собиқ адлия вазири оқландими ё авф этилди?

Мирзиёевга “яқин бўлган” собиқ адлия вазири оқландими ё авф этилди?

Ўзбекистондаги қатор хабар агентликларига кўра, олти йилдирки қамоқ жазосини ўтаб келаётган собиқ адлия вазири Равшан Муҳиддинов озод қилинди.

Собиқ президент Ислом Каримовнинг хавфсизлик бўйича давлат маслаҳатчиси Муҳиддинов 2012 йилда 15 йилга қамалганди.

У барча ҳуқуқ-тартибот идоралари – суд, ички ишлар идоралари, прокуратура, миллий хавфсизлик, солиқ, армия, чегара қўшинларини назорат қилган.

Муҳиддинов турли иқтисодий жиноятлар, жумладан коррупция ва ваколатларини суистеъмол қилишда айбдор деб топилганди.

Муҳиддинов қамалганида қатор таҳлилчилар унинг ўша пайтда Бош вазир лавозимида бўлган Шавкат Мирзиёевга яқин бўлгани, ҳамда у МХХ раиси Рустам Иноятовнинг ва Мирзиёев ўртасида бўлган адоватнинг қурбони бўлгани ҳақида ёзишган эди.

Расмий Тошкентда манбаларига эга бўлган журналист Сергей Ежков эса Муҳиддиновнинг оиласи, хусусан акасининг хотини номига расмийлаштирилган “Орзу” меҳмонхоналар тармоғида ўтказилган тергов унинг бошига етганини ёзганди.

Оқландими ё авф этилди?

Ўзбекистондаги хабар агентликлари Муҳиддинов тўрт кун аввал – 8 майда Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлисида “реабилитация қилиниб, амнистия асосида авф этилган”ини ёзишмоқда.

Аммо, Би-би-си билан суҳбатда тошкентлик юрист Руҳиддин Камоловнинг айтишича, реабилитация ва амнистия бу буткул қарама-қарши нарсалардир.

Унга кўра, қонунчиликда “реабилитация” оқлашни англатади, оқланган одамга эса амнистия қўллаш мантиқсиз, чунки унга қўйилган айблар бекор қилинади ва у айбсиз топилади.

Шундай экан, собиқ адлия вазири оқландими ёки авф этилдими, бу ҳозирча ноаниқ. Ҳукуматга тегишли сайтлар бу борада бирон расмий хабар тарқатишмади.

Манба: BBCUZBEK.COM

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитойда мажбуран тутиб турилган ўзбекистонлик аёл мамлакатга қайтарилди

2019 йилнинг 26 март куни Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароси Мафтуна Холматованинг ушбу шаҳар туманларидан бирида мажбуран ушлаб ...

Туркманистон голливуд қаҳрамонлари тасвирланган кийимларни кийишни тақиқлади

Туркманистоннинг Болқон вилоятидаги болалар боғчаларида Голливуд ва Дисней мултфильмлари қаҳрамонлари тасвирланган кийимларни кийиш тақиқланди. Шунингдек, хорижий кино ...

Биз чинакам хақпарвар сиёсий партия тузишимиз керак !!!

Хозирги кунга келиб жамиятда порахўрлик, халқ мулкини талон – тарож қилиш, коррупция, қариндош – уруғчилик, таниш – билиш орқали юқори лавозимларга тайинланиш жамиятда оддий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400