Amnesty International делегацияси кейинги 14 йил ичида илк бор Ўзбекистонга ташриф буюради

Халқаро инсон ҳуқуқлари ҳимояси ташкилоти – Amnesty International (AI) делегацияси 2004 йилдан бери илк бор Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташкилот баёнотида айтилишича, ташриф 24-25 май кунларига режалаштирилган бўлиб, ундан республика Ташқи ишлар ва-зирлиги ва Адлия вазирлиги мулозимлари билан учрашувлар ўрин олган. Ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳини Amnesty Internationalнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Мари Стразерс ва унинг ўринбосари Денис Кривошеевлар бошқарадилар.

Мари Стразерс Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлар билан мулоқот олиб боришга тайёр эканини маълум қилди. «Кейинги бир ярим йил ичида ҳукуматнинг ижобий қадамлар ташлагани, жумладан қийноқларга мутлоқ барҳам бергани бизларни мамнун этади. Лекин Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳали кўп ишларни амалга ошириш лозим. Бизлар ўзбек ҳукумати учун тавсиялар рўйхатини тайёрлаганмиз, умид қиламизки, расмий Тошкент уни жиддий ўрганиб чиқади. Бу ерда гап сиёсий мотивларга боғлиқ жиноий ишларни тўхтатиш ва ўтмишда инсон ҳуқуқларини поймол этилгани ҳодисаларини холисона баҳолаш ҳақида кетмоқда», – деб қўшимча қилади AI минтақавий бўлим бошлиғи.

Amnesty International ташкилоти вакиллари сўнгги охирги марта Ўзбекистонга 2004 йили ташриф буюргандилар. Ўшанда ташкилот Ўзбекистонда фаолият юритувчи “Оналар ўлим жазоси ва қийноқларга қаршидир” ҳуқуқ ташкилоти билан ҳамкорликда конференция ўтказганди.

AI ташкилотининг дунёдаги инсон ҳуқуқлари ҳимоясига бағишланган йиллик докладига биноан, Ўзбекистон 2017 йили Марказий Осиёда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида ижобий қадамлар ташлаган ягона давлат, деб тан олинган. Бироқ, мамлакатдаги аҳволни жуда яхши деб бўлмайди. Куни-кеча Ўзбекистон президентининг АҚШга ташрифи муносабати билан Amnesty International Дональд Трампни музокараларда Ислом Каримов давридаги сиёсий репрессия ва сексуал озчиликни ташкил этадиган инсонлар қисмати билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилишга чорлаганди.

Манба“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зеленский россия армияси томонидан босиб олинган ҳудудларни қайтаришга ваъда берди

Украина президенти Владимир Зеленский босқинчилар босиб олган ҳудудларини қайтаришга ваъда берди. «Агар армиямиз қўмондонлари душман ҳукмрон бўлган Лисичанск каби айрим ...

Сурхондарёдаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар полда ухлаётгани тасвирланган вазият уюштирилганми?

Xabar.uz нашри 7 октябрь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни ўқитишга ихтисослашган мактаб интернати ...

“бирдамлик” баёноти дххга етказилди

2018 йил 5 апрель куни мухолифатдаги "Бирдамлик" Халқ Демократик ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари ва фаоллари Ҳаракат раҳбари Баҳодир Хон Туркистоннинг "Мухолифатдаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400