Сурхондарёдаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар полда ухлаётгани тасвирланган вазият уюштирилганми?

Xabar.uz нашри 7 октябрь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни ўқитишга ихтисослашган мактаб интернати тарбияланувчиларининг полда ухлаётгани тасвирланган болалар фотосуратларини эълон қилган эди.

Унда муассасадаги аянчи аҳвол, болалар сони кўплигидан тарбияланувчилар кутубхонада, полни устида кўрпа тўшаб тунашга мажбур бўлаётганига алоҳида урғу берилган. Шунингдек, совуқ кунларда ётоқхона ва синфхоналарни иситиш жуда сустлиги, текширувлар вақтидагина синф хоналари иситилиши, бошқа вақтларда яна ўша эски аҳвол давом этиши ҳам алоҳида таъкидланганди.

9 октябрь куни Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати мактаб кутубхоначиси ва педагоглар билан суҳбат ўтказган Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси маълумотларига таяниб ўтказилган ўрганишлар натижаларини эълон қилди.

Аниқланишича, 20 сентябрь куни 3-«Б» синф ўқитувчилари М.А. ҳамда С.Қ. ўқувчиларни дарсдан олиб чиқиб, мактаб-интернати кутубхонасига полга матрас кўрпаларни тўшаб, ўқувчиларни ётқизган ҳолда расмга олган. Сўнгра ўқувчиларни ётоқхонадаги ўзларининг яшаш жойларига чиқариб юборган. Ушбу ҳолатни мактаб-интернат ўқитувчиси Б.Ж. ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.

Ишчи гуруҳ вакиллари 3-«Б» синф ўқувчилари билан ҳам суҳбат ўтказди. Улар ҳеч қачон полда ётмаганлигини ва барча ўқувчиларга ўқиш ҳамда ётоқхоналарда тўлиқ шарт-шароитлар яратилганлигини маълум қилишди, дейилади хабарда.

Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси ўқитувчилар Б.Ж., М.А. ва С.Қ.нинг ушбу хатти-ҳаракатларини қонун доирасида кўриб чиқилиши бўйича туман прокуратурасига мурожаат қилди.Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Шўрчи туман прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 265 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Уларнинг 206 нафари муассасаса ётоқхонасида истиқомат қилади. Қолган 59 нафар ўқувчи ўз уйидан мактаб-интернатга қатнаб ўқийди, дея қайд этди ХТВ.

Манба:«Газета.uz» 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Истеъмолчидан қарздор газ идораси истеъмолчига қарз ёзди

Наманган вилояти Нишон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати томонидан Нуристон МФЙ, Кимёгар маҳалласи, Лолазор кўчаси, 2-уйда яшовчи ...

Ўзбекистон тест синовларидан воз кечиб, ижодий имтиҳонларга қайтмоқда

Ўзбекистон президенти имзолаган янги қарорга кўра, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул қилиш бўйича тест синовлари 1 августдан 15 ...

Тунисда икки поезднинг тўқнашуви оқибатида 95 киши жабрланди

Тунис пойтахти жанубида икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди, натижада 95 киши жабрланди. Тунис ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, жабрланувчилар енгил тан жароҳатларини олган. ...