Ўзбекистон мудофаа вазири Қирғизистон ҳарбий делегацияни қабул қилди

12 июнь куни Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал-майор Райимберди Дуйшенбиев бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, учрашув давомида мудофаа соҳасида ўзбек-қирғиз ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек ҳарбий йўналишда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди. Томонларнинг диққат марказида Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш долзарб вазифа экани таъкидланди.

Учрашув давомида икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида мудофаа соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган 2018 йилга ҳамкорлик режаси имзоланди.

“Ишончимиз комилки, ҳарбий соҳадаги мустаҳкам норматив-ҳуқуқий базанинг яратилиши, қуролли кучларимиз учун аҳамиятли бўлган икки томонлама тадбирларни режалаштириш ва ўтказишни амалга оширишга ёрдам беради. Уларнинг жанговар шайлигини кучайтиришда ўзига хос “тайёрлов майдони”ни ўтаб, нафақат икки мамлакат хавфсизлигини, балки бутун минтақадаги барқарорликни сақлашга хизмат қилади”, – деди ўз нутқида Ўзбекистон мудофаа вазири.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқанду бухоро ва душанбе орасида самолётлар қатнайди

Тожикистон Транспорт вазирлиги "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатининг Душанбе ва Самарқанду Бухоро шаҳарлари орасида самолётлар қатновини йўлга қўйиш ҳаиқдаги таклифини қабул ...

Кексаларни эъзозлаш йили”нинг кекса сиёсий маҳкумларга шафоати тегадими?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг миллий қонунчилик базасида пайдо бўлган хабарга кўра, “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурининг қабул қилиниши муносабати ...

Артистпарастлик. у барча жамиятларда бор, аммо…

Куни кеча шоу-бизнесимиз «қиролича»ларидан бирининг чекка туманда, тумонат одам қаршисида қўшиқ куйлагани видеоси тарқалди. Одамнинг кўплигидан танга отсангиз ерга тушмайди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400