Диний идора мактабда рўмол ўрашни ихтиёрий тартибда белгилашни таклиф қилди

Мусулмонлар идораси умумий ўрта таълим мактабларида рўмол ўрашни ихтиёрий тартибда жорий этишни таклиф қилмоқда.

Ўзбекистондаги маҳаллий нашрларнинг хабар қилишича, Диний идора шу кунда Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси портали – regulation.gov.uz сайтига жойланган лойиҳанинг 9-бандига ўзгартиш киритишни таклиф қилмоқда.

“Диний идорага жуда кўп мурожаатлар бўлаётгани сабабли ислом динида баён этилган масалаларга асосланган ҳолда виждон ва эътиқод эркинлиги борасидаги қонун ҳужжатларига таяниб, муҳокамага қўйилган ушбу низомнинг 9-бандидаги «Ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим» деган жумлани қуйидагича баён этишни таклиф қилди: «Ўқувчиларнинг таълим муассасаси биноси ичида бош кийимда ёки бош кийимсиз юришлари ихтиёрийдир», дея иқтибос келтирди Диний баёнотидан ушбу нашр.

Шу кунда Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси портали – regulation.gov.uz сайтига жойланган Халқ таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида​”ги қарори муҳокамаси 27 июнь куни якунига етади.

12 июнь куни муҳокамага қўйилган ҳужжатга 24 июнга қадар 100 га яқин изоҳ ва таҳрир бўйича таклиф қолдирилган. Муносабатнинг асосий қисми айнан мактаб кийими, хусусан, бош кийим ҳақида.

Ушбу ҳужжатнинг 9-бандида “Ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно”, деб белгиланган.

Айнан шу банд, айниқса, ўқувчиларнинг рўмол ўраши тарафдори ва бунга қарши бўлганлар ичида жиддий баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Тарафдорлар буни эътиқод эркинлиги таъминланган демократик мамлакатдаги муслима ўқувчиларнинг қонуний ҳаққи, демоқда. Қаршилар эса дунёвий давлат бўлган Ўзбекистонда таълим тизими стандартларини белгилаш давлат ваколатида ва бу стандартлар диний эътиқодидан қатъий назар ҳаммага бирдек бўлиши керак, демоқда.

Жамоатчилик муҳокамаси битгач, бу ҳужжат Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилиниши лозим.

Манба: Ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нью-йорк терракти: соипов масаласи ва ўрта осиёликлар

Жорий йилнинг 31 октябрида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ӯзбекистонлик 29 ёшли Сайфулло Соипов исмли фуқаро террорлик ҳаракатини содир этди. Воқеа тафсилотига кӯра Сайфулло оғир ...

Самарқанд вилоятида 1 сотих ернинг нархи қанча?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини ...

Гулистоннинг “кал” кўчалари

Менга Хокимиятда ишлайдиган бир йигит айтиб берган воқеани айтмоқчиман. Хабарларингиз бор Ўзбекистон бўйлаб шахар қуришларда кўп шахарларда дарахтлар қирқиб ташланиб арча ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400