Тиниб тинчимаган одамлар-эй – нималарни ўйлаб топишмайди-я!

Тиниб тинчимаган одамлар-эй – нималарни ўйлаб топишмайди-я!

Аширтом кичкинагина қишлоқ. Уёқ буёғи юз хонадону 400-500 одам яшайдиган чўлқуварлар макони.
Бу қишлоқда онам томондан анча-мунча қариндошларим яшашади: тоғаларим, ҳолаларим…
Яқинда бу қишлоққа тўйга бордим ва бир нирсани пайқаб қолдим: бу қишлоқдаги ёш болалар анча маданиятли эканлар.

Тўйга борсангиз, ёш болачаларнинг ота-онасини турткилашларини кўрасиз-ку, “дада, ўйинчоқ оберинг” ёки “ойи, морожни оберинг” деб, бундай гаплар йўқ – жим-житлик? “Бизнес-одам”лар кўринмайди! 

Тўйда энг қуюқ жой – қозон боши! Ошпаз шинаванда, гапга чечан одамакан, ҳам гапиради, ҳам ишлайди. Секин гапга солдим.

– Тўйда савдогарлар кўринмайди ё кечқурун келишадими?

– Бизни тўйларга пистачилар умуман келмайди – келмайдиган қилиб қўйганмиз!

– Буни иложи бор эканми?

– Бор! – деди у. – Участкавойга ёздик, овул советга ёздик, ишқилиб қуритдик. Улар нафақат писта ёки морожни, балки ароқ-вино-пиво ҳам сотишарди. Тўйнидаги “тубелес”лар аслида уларнинг “каромати” экан, тинчиди-қолди – яхши бўлди!

– Қойил!

Даврамизга яна бир одам қўшилди.

– Салом Қадамбой! – деди у. – Мени танимайсан, сени кўп кўраман. Эшигинг олдидан кунига ўн марта ўтиб қайтаман. Мен Аширтомнинг шаҳсий автобусчисиман.

– Эшитувдим Аширтомга автобус қўйилганмиш деб. Буни қандай эпладинглар? Порталга ёздингларми ё халқ қабулхонасига?

– Унгаям ёзмадик, бунгаям!? Биз деҳқон одаммиз ва ҳар бозор Бўстонга халта-халта сабзавот оборамиз. Бозорга бориш учун камида уч транспортга минар эдик. Аширтомдан катта йўлгача, катта йўлдан шоҳбекатгача, шоҳбекатдан бозоргача. Ҳар бир одам катта йўлгача икки минг, шохбекатгача яна икки минг, у ердан бозоргача минг сўм тўлар эдик. Бир халта сабзовот учун ҳар бир транспорт учун камида минг сўмдан! Қишлоғимиз оқсоқоллари билан маслаҳат қилдик. Нима қилсак, қишлоққа автобус қўйдириб бўлади? Бировлар халқ қабулхонасига ёзайлик деди, яна бировлар порталга! Охири бир тўхтамга келдик. Шундай жойга ёзайликки, президентимиз арзу додимизни эшитсин? Ва “Озодлик” радиосига хат ёздик. Орадан уч кун ўтмай, туман халқ қабулхонасидан одам келди. “Ариза ёзинг, автобус берамиз” дейишди. Ёздик, беришди, бахонада телевизорга ҳам чиқдик! Хозир Бўстонга 1500 сўмга бориб келапмиз…

– “Антипартия” бўлишдан қўрқмадингларми? Ахир, “Озодлик” давлатимиз сиёсатига…

– Бўлмаган гап! – деди ошпаз. – Президентимизнинг ўзлари айтди-ку, “мен ҳамиша “Озодлик” тинглаб бораман” деб, мана бу автобус бунинг яққол исботи!

– Қойил-ей! – деб юборибман. – Тиниб тинчимаган одамлар – нималарни ўйлаб топишмайди-я!

Муаллиф: Қадамбой Отабоев

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда атушлик тадбиркорга нисбатан жиноят иши очилди

1979 йил 14 июнь куни туғилган Рехемаити. Й. “Hushnuda Tikuv Servis” МЧЖ ижрочи директори вазифасида ишлаб келиб, мамлакатимизга матолар олиб келиб сотиш билан шуғулланиб ...

Депутат: ёлғиз аёллар ҳукуматнинг боқимандаси бўласизлар

Канжи Като Японияда ҳукуматдаги Либерал Демократ партиясининг депутати Канжи Като аёлларнинг биттадан ошиқ фарзанди бўлиши кераклигини таъкидлади. Ёлғизликликни танлаган ...

Тошкентда иссиқ сув нархи яна ошади

Жорий йилнинг 8 декабридан бошлаб Тошкентда «энергия ташувчилар ва материаллар нархи ошиши» муносабати билан марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400