Футбол: Месут Ўзил “ирқчилик” сабаб Германия миллий терма жамоасини тарк этди

Арсенал футбол клубининг ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Германияда ўзининг келиб чиқиши турк бўлгани учун “ирқчилик ва ҳурматсизлик”ка юз тутганини айтиб, халқаро футболни тарк этти.

29 яшар футболчи май ойида Лондонда ўтган тадбирда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан бирга суратга тушгани учун танқид остида қолганди.

У сурат ортидан нафрат тўла мактублар ва таҳдидлар олгани, ҳамда Германиянинг Жаҳон Кубогидаги ожизлиги учун айбаланаётганини айтди.

Ўз Твиттер саҳифасида чоп қилган баёнотида Месут Ўзил “Агар ютсак, мен немисман, агар ютқазсак, муҳожирман,” деб ёзди.

Германия футбол раҳбарияти ҳозирча муносабат билдирмади, аммо Канцлер Ангела Меркель Ўзил миллий жамоа учун жуда кўп хизмат қилганини айтиб, унинг қарорини ҳурмат қилишини билдирди.

Германияда туғилиб ўсган Ўзил 2014 йил Жаҳон Кубогини қўлга киритган немис миллий жамоасининг муҳим аъзоси эди.

Аммо Эрдўған билан сурати ортидан Германия футбол уюшмаси ДФБ ҳам уни қоралаган.

Ўзилнинг ёзишича, у Эрдўған Туркия Президенти бўлгани учун у билан ўз илдизлари ва бу мансабга ҳурмат юзасидан учрашган.

Аммо, Эрдўған Туркия матбуотида инсон ҳуқуқларини топташ ва юз минглаб одамларни ёппасига ҳибсга олишда айбланади. Унинг Германиядаги турклар орасида ўз президентлик сайловолди кампаниясини ўтказиши ман этилган.

Манба: www.bbc.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Навоийда олган порасини қайтараётган комиссияси раиси ушланди

Навоийда туманлараро Тиббий меҳнат эксперт комиссияси раиси ногиронлиги бор шахсдан олган порасини қайтариб бераётганда қўлга олинди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» ёзмоқда. Мазкур ...

Тошкентда 9-синф мактаб ўқувчиси дераза ойнасидан ўзини ташлади

Тошкентдаги 17-сонли мактабнинг 9-синфида ўқийдиган қиз мактабнинг иккинчи қават деразасидан ўзини ташлаган, деб ёзади “UZ24” сайти. Ҳодиса бугун, 29 апрель куни соат 12:30 ...

Бмт: украина аҳолисининг 90 фоизи қашшоқ бўлади

Агар Украинадаги қуролли можаро узоқ давом этса, аҳолининг 90 фоизи, яъни ҳар ўн кишидан тўққиз нафари камбағал бўлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400