Бензин нархи халқаро даражагача оширилади

Фото: Desmond Boylan / Reuters

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатда бензин нархи халқаро даражагача кўтарилишини тасдиқлади.

У мамлакатда фуқаролар учун ёқилғига тўғридан-тўғри давлат субсидиялари киритиш асосида бензиннинг бозор қиймати ўрнатилишини маълум қилди. Бу ҳақида El Universal нашри хабар берди.

Мадуро Лотин Америкасининг бошқа мамлакатларига бензин контрабандасининг олдини олиш учун ана шундай қарорга келинганини таъкидлади.

“Бензин контрабандасини тўхтатишнинг ягона йўли ўз нархларимизни халқаро нархлаш даражасига олиб чиқиш ва бизнинг маҳсулотларни Колумбия ҳамда Кариб ҳавзасига ташиб кетаётган мафия устидан ғалаба қозонишдир. Шунинг учун мен венесуэлаликлар учун тўғридан-тўғри субсидиялар жорий этишни маъқуллайман”, – деди у.

Илгари Венесуэлада бензин ишлаб чиқарувчилари ва сотувчилари учун субсидия тизими амал қиларди. Пировардида бу ердаги ёқилғи нархи дунёдаги энг арзон кўрсаткичлардан бирига айланганди. Ўз навбатида ҳукумат бензин қиймати “сакраб кетиши”га йўл қўймаганлиги уни йиллар давомида ўзгармаслигини таъминлаб келаётган эди.

GlobalPetrolPrices портали ҳисоб-китобига кўра, давом этаётган ижтимоий-иқтисодий инқирозга қарамасдан ушбу давлат дунёдаги энг арзон бензин сотиладиган мамлакатлар рўйхатида биринчи ўринда турибди.

Мазкур манба маълумотида келтирилишича, 2018 йилнинг 13 август ҳолатига кўра Венесуэлада 1 литр бензин нархи 1 центр атрофида бўлган. Reuters бу борада қуйидагича таққослашни келтириб ўтади: Венесуэлада 1 чашка сутли қаҳва нархи ўртача 2,2 млн. боливар (тахминан 0,5 доллар)га тенг.

Шундай қилиб 1 финжон кофенинг пулига автомобил бакини бензин билан 9 минг бор тўлдириш мумкин.

Илгаридагидан фарқли равишда мамлакат ҳукумати ёқилғи қуйиш шохобчаларида кафолатланган паст нархлардан воз кечиб, бунинг ўрнига аҳоли учун ёқилғи харажатларини компенсация қилиш йўлига ўтмоқчи.

Бензин учун тўғридан-тўғри субсидиялардан миллий карта – идентификация ҳужжатига эга бўлган барча фойдаланиши мумкин.

Манба:Халқ сўзи

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шахрисабз туманида “камаз” тиркамасида сомон ёниб, бир киши воқеа жойида вафот этди

10 июль куни соат 06:51да Қашқадарё вилояти Шахрисабз тумани “Шакартери” МФЙ, Шовкан қишлоғидан ўтувчи йўлдан ҳаракатланиб кетаётган “КАМАЗ” русумли юк автомобили тиркамасида ...

«ҳожатхона инқилоби» амалда ҳам бўлдими? 

Ҳожатхоналар масаласида кўп ва хўб ёзилди. 2018 йил бошида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистонда мамлакатимиз фуқаролари ва хорижий меҳмонлар ...

Агар украина зарбаларга қарши тура олмаса, европа ҳам қулайди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг жонли мурожаати  4-март куни кечқурун Европанинг ўнлаб шаҳарлари ва Грузияда намойиш этилди. У Франкфурт, Париж, Братислава, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400