Малавида Би-би-сининг суратга олиш гуруҳига ҳужум уюштирилди

Би-би-си телерадиокорпорацияси Малавида маҳаллий аҳоли уларнинг суратга олиш гуруҳига ҳужум қилганлигини маълум қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Телеканалнинг маълум қилишича, журналистлар Малавининг шимолий қисмига болаларни ўлдириб кетиш ҳолатини ўрганиш учун борган. Маҳаллий аҳоли журналистларни турли маросимлар учун болаларни ўлдирадиган қотиллар деб ўйлаган.

Би-би-си суратга олиш гуруҳи таркибида маҳаллий журналист Генри Манго, продюсер Дариус Базарган ва малавилик журналист Анас Аремейо Анаслар бўлган. Улар тахмин қилинган қотиллардан бирини аниқлашга муваффақ бўлишган. Анис ўзини аслзода бойлардан бири деб таништириб, бойлик келтириш учун инсон танаси аъзоларидан ясаладиган тумор буюртма қилган.

Суратга олиш гуруҳи “афсунгар”лардан бири билан учрашиб, буюртма нархини келишаётган вақтда уларга маҳаллий аҳоли ҳужум қилиб, тошбўрон қилган. Ҳаттоки уларга пичоқ ўқталишган. Воқеа жойига етиб келган маҳаллий полициячилар журналистларни ҳужумдан қутқариб қолган.

Манба:Даракчи

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фасли навбаҳор ўлди, кетибон зимистонлар

Фасли навбаҳор ўлди, кетибон зимистонлар. Дўстлар, ғаниматдур, сайр этинг гулистонлар. Субҳидам тушуб шабнам, бўлди сабзалар хуррам, Гул уза томиб кам-кам ёғди абри ...

Қозоғистонда назарбоевнинг куёвлари ишдан бўшатилди

“Самрук-Казына” жамғармаси Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг икки куёви Димаш Дўсанов ва Қайрат Шарипбоев ишдан бўшатилганини маълум қилди. ...

Раҳимжон ҳакимов тошкент давлат юридик университети ректори бўлди

Олий Мажлиc Қонунчилик палатаси депутати Раҳимжон Ҳакимов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди.  Шу кунгача Ҳакимов депутатлик билан бирга Олий Мажлис ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400