Ҳиндистонда сув тошқинлари: 97 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон жануби-ғарбида жойлашган Керала штатидаги кучли сув тошқинлари туфайли камида 97 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Indian Express газетаси ёзмоқда.

Фото: indianexpress.com

Таъкидланишича, табиий офат туфайли транспорт тизимининг иши бузилган, шунингдек, таълим муассасалари ёпилди. Штат вазири Пинарайя Вижаян Ҳиндистон ҳукуматини сув тошқини оқибатларини бартараф этишда қўшимча ёрдам беришга, шунингдек, кўпроқ ҳарбийлар ва вертолётларни ажратишга чақирди.

Сув тошқинлари штатга 8 август куни ёпирилган муссон ёмғирлари сабабли бошланди – улар тошқинлар, селлар ва кўчкиларни келтириб чиқарди. Маҳаллий расмийларнинг маълум қилишича, минтақа сўнгги юз йил ичидаги энг вайронакор сув тошқинлари билан тўқнаш келди. Айни пайтда штат бўйлаб об-ҳаво хавфининг қизил даражаси эълон қилинади.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон фуқароси қозоғистон чегарасида наркотик модда билан қўлга олинди

Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон чегарасидан наркотик моддани танасига ўраб олган ҳолда олиб ўтишга уринди, деб ёзади «Zakon.kz». (more…)

Олмаотада боши кесилган эркакнинг жасади топилди

Олмаотадаги тартибсизликларда 12 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Спутник Қозоғистон Олмаота комендатурасига таяниб хабар берди. Шунингдек, 353 нафар ходим ...

Бухорода ўқитувчилардан пахта теримида қатнашишга кафолат хати олиняпти

Садриддин Ашур/Озодлик Бухоро вилояти мактаб ўқитувчилари бу йилги пахта теримида қатнашиш учун тилхат ёзиб беришга мажбурланяпти. Бу ҳақда Озодликка хабар берган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400