Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистонда бўлиб, ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш, ижтимоий шароитларни яхшилаш бўйича тизимли чора-тадбирларни белгилаб берган эди. Ўтган вақт мобайнида улар аста-секин амалга оширилмоқда. Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳри ўтган бир ярим йил мобайнида ўз қиёфасини ўзгартирди. Эътиборингизга бугунги ўзгаришлардан яна бир парчасини ҳавола қиламиз.
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг миллий рамзи саналган байроқлари Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат музей бинолари ва шоир Ажиниёз ҳайкали ёнида ўрнатилган. Байроклар 55 метр баландликда ўлчами 12 метрга 24 метрни ташкил қилади.
Маросимга ҚРси Жукорги Кенгаши раиси М.Ерниязов қатнашди ва йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами билан табриклади. Сўнг маросимда иштирок этаётган кўп миллатли халқимизнинг диққатига концерт дастури қўйилди.
Нукус шаҳрида 250 ўринга мўлжалланга муруват аёллар интернат уйининг биноси қуриши якунланиб, халқимизга топширилди. Буларни барчаси ўтган 2017 йилнинг 20-21 январь кунлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги аёллар “Муруват” уйига борганида, у ердаги шароитлар талаб даражасида эмаслиги айтиб, топшириқлар берган эди. Қисқа вақт ичида Нукус шаҳридаги 31 гектар ер майдони янги рухий хаста аёллар учун иморат қурилди.
Муруват уйининг қурилиши учун 14 миллиард сўм маблағ ажратилган эди. Ҳозирда бу ерда 18 ёшга тўлган ногирон қиз-келинларга 140 мутаҳасис хизмат қилиши белгиланди.
Муруват уйининг очилиш маросимига Қорақалпоғистон Республикаси Жукорги Кенгеси раиси М. Ерниязов қатнашди. Шунингдек маросимга Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик Палатасининг спикери Н. Исмоилов қатнашиб Президент совғаси “ИСУЗУ” автобусининг калитини топширди.
Ва ниҳоят Нукус шаҳри узоқ вақт кутган Ёш томошабинлар театри биноси фойдаланишга топширилди. Ёш томошабинлар театри ўз фаолиятини 1978 10-ноябрь куни драматург Кенгесбой Рахмановнингм “Егленген бахар”(Кечиккан баҳор) спектакли билан бошлаган эди.
Шу кунгача театрда йирик реконструкция ишлари олиб борилмаган эди. 2016 -йили Сапар Ходжаниязов номидаги Ёш томошабинлар театри Қорақалпоқ Давлат ёш тамошабинлар театри деб қайта номланди.
Муаллиф:Лаззет Есемуратова