Наманган ваилоятида талон-торожликка йўл қўйган банк раҳбари ва ходимларининг жинояти фош этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси берган хабарга кўра, 2018 йилнинг 16 июль куни Наманган вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан АТ «Халқ банки» Косонсой филиали мансабдор шахсларига нисбатан терговолди текширув ишлари ўтказилди.

Натижасида, АТ «Халқ банки» Косонсой филиали бошқарувчиси Б.А. ўзининг жиноий шериклари АТ «Халқ банки» Косонсой филиали бош ҳисобчиси Т.О. ҳамда АТ «Халқ банки» Косонсой филиали касса мудири О.Э. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, АТ «Халқ банки» Косонсой филиали кассасида мавжуд бўлган 409 млн. 866 минг 394,53 сўм захира пулларини шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юбориб, маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш: жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшнинг анқарадаги элчихонаси ўққа тутилди

АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси ўққа тутилди. Бу ҳақда 20 августда CNN Türk телеканали маълум қилди. Фото:REUTERS АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси Маълумотларга кўра, воқеа 20 ...

Петербургда ўзбекистонлик болани ўлдирган шахс 19 йилга қамалди

Санкт-Петербург суди ўзбекистонлик болани ўлдирган шахсни 19 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда РФ Тергов қўмитасининг ҳудудий бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига ...

Жиззахда қабр тошларини ўғирлаб сотган шахс суд қилинди

Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, Хавастлик маҳалласида жойлашган «Ғойиб ота» қабристонида қабр тошларини ўғирлаб сотган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400