Хитой Афғонистонда ҳарбий база қуришни бошлади

Хитой расмий Қобул билан террорчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш доирасида Афғонистондаги биринчи ҳарбий машғулот базасини қуришни бошлади. База мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Бадахшон вилоятида қуриляпти. Бу ҳақда “South China Morning Post” нашрига асосланиб qalampir uz хабар бермоқда.

Фото:South China Morning Post

 

“База қурилиши бошланди. Хитой бу ерга камида битта қуролланган ва техникалар билан таъминланган батальон жойлаштиради. Улар афғонистонлик ҳарбийларни тайёрлашда иштирок этади”, дейилади хабарда.

База Афғонистонни уч давлат – шимолда Тожикистон, жанубда Покистон ва шарқда Хитойнинг Уйғур автоном Республикаси билан боғловчи Воҳан йўлагида қуриляпти.

Газетанинг ёзишича, бу Хитойнинг қўшни Афғонистонга илк бор ҳарбий қисм киритиши бўлади. Ҳарбий лагерни қуришдан мақсад ИШИД ва бошқа террорчилик гуруҳлари таркибида ҳарбий таълим олган жангариларнинг Хитой ҳудудига, хусусан, Уйғур автономиясига ўтиб кетишининг олдини олиш. Шу билан бирга, Хитой “Бир макон, бир йўл” лойиҳасига кирувчи, чегарадаги муҳим савдо-транспорт йўлагининг хавфсизлигини таъминлайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон йўловчи вагонларни россия ва қозоғистонга экспорт қилмоқда

Марказий Осиёда ягона бўлган “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” Мade in Uzbekistan тамғаси остида ўз маҳсулотларини экспорт қила бошлади, деб хабар ...

Омбудсман бир йилдирки ўз биносига эга бўла олгани йўқ

Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бино бир йилдан кўпроқ вақт муқаддам Тошкент метрополитени балансига ўтказилгани сабабли янги ходимларни ...

Швецияда мусулмон ва насроний мазорларига ҳужум уюштирилди

Полиция ҳужумчилар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтиб, воқеа гувоҳларига алоқага чиқишини сўранди. Швециянинг Малмё шаҳридаги Остра қабристонида камида 20 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400