Мьянмада роҳинжа мусулмонларнинг қатлиом қилинаётганини ёзган Reuters журналистлари қамалди

Мьянма суди Reuters агентлигининг икки нафар журналистини давлат сири тўғрисидаги қонунни бузганликда айблаб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилди. 3 сентябрь куни суд 32 ёшли Ва Лон ва 28 ёшли Чжо Соэ Оо Мьянмада роҳинжа мусулмонларининг қатлиом қилинишига оид маълумотларни жаҳон ҳамжамиятига ошкор қилганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда озодлик радиоси маълум қилди.

Reuters агентлигининг журналистлари 32 ёшли Ва Лон ва 28 ёшли Чжо Соэ Оо.

Reuters бош муҳаррири Стивен Адлер 3 сентябрни «Мьянманинг энг қайғули куни», деб атади:

-Бугун Мьянма учун, Reuters журналистлари Ва Лон ва Чжо Соэ Оо учун, жаҳон матбуоти учун қайғули кун. Бу икки журналист бунга қадар соҳта айбловлар билан 8 ой ҳибсда сақланди. Уларнинг овозини ўчиришга, қўрқитишга ҳаракат қилишди. Бугунги ҳукм уларни озодликдан маҳрум қилди ва айни пайтда хавфсизлик хизматларининг ноқонуний ҳаракатларини оқлади, – деди Адлер.

2017 йилнинг августида Мьянмада ҳарбийлар рохинжа мусулмонлар қарши қирғин уюштирган эди. БМТ, АҚШ ва Европа Иттифоқи бу қирғинни “этник тозалаш”, деб баҳолаган.

Мьянмадаги қирғин оқибатида камида 620 минг рохинжа мусулмон Бангладешга қочишга мажбур бўлган.

2017 йил 18 сентябрда Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти билан бир қаторда Бангладешга қочган роҳинжа мусулмонларига инсонпарварлик ёрдамини топширган эди.

Ўзбекистондан келган инсонпарварлик ёрдами камида 8000 оилани ёки 50 мингга яқин қочқинларнинг эҳтиёжларини қондириши алоҳида қайд этилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон мамлакатга кираётган муҳожирлар тиббий кўрикдан ўтказилишини таклиф қилмоқда

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги, Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги аэропорт, темир йўл бекатлари ва чегара Назорат ўтиш пунктларида ...

Элмурат хаитметов истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг директори бўлди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқармасининг раҳбари бўлиб ишлаган Элмурат Хаитметов истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг директори этиб тайинланди. ...

Мха раҳбари: сайловларга аралашгани учун россия тўла жавобгарликка тортилмади

Қўшма Штатлар Америка сайлов жараёнига аралашгани учун Россия жавоб бериши кераклиги масаласида бирорта ҳам қадам ташламади, дея баёнот берди сешанба куни Миллий Хавфсизлик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400