Хитойда сўнгги 40 йилда 375 миллионта янги иш ўрни очилган

Хитойда ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати юритила бошланган 1978 йилдан бери 375 миллиондан зиёд янги иш ўрни очилган. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги мамлакат давлат статистика бошқармасига асосланиб хабар тарқатди.

Фото: «Apparel Network»

Маълумотлар кўрсатишича, 2017 йил охирига келиб Хитойнинг шаҳар ва қишлоқларидаги умумий иш ўринлари сони 1978 йилга нисбатан 93 фоизга ўсган.

Хитой шаҳарларида ҳозир жами 425 миллионта иш ўрни бор: 1978 йилга нисбатан ўсиш — 346 фоиз.

Янги иш ўринлари яратилиши мамлакатда барқарор иқтисодий ўсиш билан ҳамоҳанг кечди. Ўтган 40 йилда Хитойда ялпи ички маҳсулот ўсиши йилига ўртача 9,5 фоизни ташкил қилди.

Мамлакат шаҳарларида ишсизлик кескин камайди: ўтган аср 80-йиллари ўрталаридан аср охиригача — 3,1 фоиз, кейин — 4,0-4,3 фоиз, 2017 йили — 3,9 фоиз.

2018 йилнинг дастлабки олти ойида Хитой шаҳарларида 7,52 миллионта янги иш ўрни яратилди. 2018 йил июнь ойи ниҳоясига келиб шаҳарларда ишсизлик кўрсаткичи 3,83 фоизни ташкил этди.

Манба:Хабар.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Путин қодировга генерал-лейтенант унвонини берди

Россия президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга “генерал-лейтенант” ҳарбий унвонини бериш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси ...

Ёшларга муваффақиятли кишилардан ноодатий маслаҳатлар

Лайфхакер ўз ишининг ҳақиқий усталари томонидан берилган ноодатий маслаҳатлар билан бўлишди. (more…)

Ориф алвий покистоннинг янги президенти этиб сайланди

Покистонда ўтказилган президент сайловида "Адолат ҳаракати" партияси номзоди Ориф Алвий ғалаба қозонди. У амалдаги президент Мамнун Ҳусайннинг ўрнини эгаллайди,  дея  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400