Хитой 1585 та маҳсулот турига бож тўловларини камайтиради

Хитой 1 ноябрдан 1585 та маҳсулот турига импорт божи тўловини камайтиради. Ушбу қарор АҚШ билан “савдо уруши” даврида истеъмолчилар ва компаниялар харажатларини камайтириш мақсадида қабул қилинган. Бу ҳақда Турон24 нашри Bloomberg сайтига асосланиб хабар берди.

Фото:24top.kz

Хитой ҳукумати ҳозирча аниқ товарлар рўйхатини тузиб чиқмаган. Бироқ рўйхатда машинасозлик ҳамда текстиль маҳсулотларининг ўрин эгаллаши аниқ.

Бож тарифларининг камайиши истеъмолчилар ва компанияларнинг солиқ тўловини камайтиради.

Асбоб-ускуналар учун ўртача бож тўловлари 12,2% дан 8,8% га, текстиль ва қурилиш материаллари 11,5% дан 8,4% га ва қоғоз ҳамда бошқа турдаги маҳсулотлар эса 6,6% дан 5,4% га камаяди.

Олдинроқ Хитой жавоб тариқасида Америка товарларига нисбатан суммаси 60 млрд АҚШ долларига тенг бож тўловларини жорий қилган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда ииб ходимини осилтириб олган нексия ҳайдовчиси қўлга тушди

11 март куни 1997 йилда туғилган фуқаро Д.Т. Нексия русумли автомобили олд қисмига ноанъанавий тарзда осилиб қолган ИИБ ходими билан ҳаракатланиб кетаётганда пиёдалар ...

Ўзбекистонда доллар курси тушишда давом этмоқда

Марказий банк жорий йилнинг 19 февралидан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, ...

Яккабоғ туманида ака-укаларни ҳамқишлоқлари ўроқ билан уришди

2019 йил 5 июль куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи 31 ёшли Э.Б. Сурнайтепа қишлоғидаги зовур олдида ўзаро жанжал туфайли ҳамқишлоқлари 27 ёшли М.К. ва унинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400