Хива шаҳар ҳокими ўринбосари 2000 доллар пора билан қўлга тушди

Жорий йилнинг ўтган даврида Хоразм вилояти ҳудудида порахўрлик билан боғлиқ бир қатор жиноятлар вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси коррупцияга қарши курашиш бўлими ташаббуси билан фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ходими подполковник З.Исмоилов «Дарё» нашрига маълум қилди.

Фото: unian.net

Хива шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжаликлар масалалари бўйича ўринбосари О.Ш. фуқаро А.З.га «Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш, қайта ишлаш цехи ва омборхонаси» қурилиши учун 1 000 метр квадрат ер участкаси ажратилишида ёрдам берганлиги учун 2000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилаётганлиги тўғрисидаги мурожаат асосида 2018 йил 6 октябрь куни вилоят ИИБ ЖҚБ Корррупсияга қарши курашиш бўлими  ва прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хива шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида ҳоким ўринбосари О.Ш. Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Хива шаҳар бўлими мутахассиси орқали 2000 АҚШ долларини пора тариқасида олаётганида жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган О.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда,  ўзи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарёда вилоят телевидениеси муҳаррири пора билан қўлга тушди

Қашқадарё вилоят телевидениеси муҳаррири жорий йилнинг 28 октябрь куни Қарши шаҳрида 3 млн 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақида ...

Мирзиёев: “қийноқ қўллашга ўрганган кўнгил, ўлганда қолади”

Президент Мирзиёев қийноқларга қарши фармонни қабул қилиш осон бўлмаганини айтди. У қийноқларга қарши фармон ҳаммага ҳам ёқмаслигини билдирган. Давлат раҳбарининг ...

“қибрай туман гази лимитини қандай тўлдиради?”

  ​​"Ассаллому алайкум ҳурматли Шавкат Миромонович! Мен сиздан илтимосим, газ масаласи буйича адолат қилиб беришингизни сўрайман. 2017 йил март ойида хонадонимга газ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400