Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида юк машиналаридан иборат 6 километрлик навбат пайдо бўлди

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида қарийб олти километр узунликдаги юк машиналаридан иборат навбат пайдо бўлди. Қозоғистоннинг «КТК» телеканалига кўра, ҳайдовчилар божхона постида текширувдан ўтиш учун кунлаб кутиб туришибди.

Бир неча кун давомида ўнлаб юк машиналари гуллар, озиқ-овқат маҳсулотлари, айримлар дори-дармонларни олиб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Одамлар оддий шароитларга ҳам эга бўлмаган машина кабинасида яшашмоқда, улар ҳожатхона масаласида чўлга чиқишга мажбур бўлишяпти.

Ҳайдовчиларнинг эътироз билдиришича, улар ҳаттоки ҳеч нимани бузмасалар ҳам, постларда пул тўлашига тўғри келмоқда. Туркистон вилоятининг давлат даромадлари департаментида норози бўлганлардан шикоят қилиш сўралган. Сабаби уларга ҳатто ишонч телефонлари орқали ҳам ҳеч қандай сигнал берилмаган.

Уларнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон чегарасидаги постлар аврал (ёпирилиб ишлаш) режимида 24 соат давомида ишлаяпти. У ерда белгиланган 100та юк машинаси ўрнига, кунига 150та автомобиль ўтмоқда. Бу ҳолат мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлашнинг кескин ўсиши билан боғлиқ.

«Навбатсиз ўтадиганлар 300-400 доллар беради. Агар бермасангиз, уч-тўрт кун турасиз. Агар навбат билан бўлса, барибир яна 100 доллар сўрашади. Мисол учун, мен 8 тонна олиб кетяпман, менга эса шундай дейишади: агар пул бермасанг, мен сенга 2 тонна ортиқча юк ёзиб қўяман, бу эса жарима. Бу Қозоғистонда, Ўзбекистонда бундай нарса йўқ», – дейди ҳайдовчилардан бири.

Манба:Кун.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бугун: хитой ширкати ўзбекистонга сармоя киргизади; солиқлар камаяди…

https://www.youtube.com/watch?v=SAJOWIzbi44&feature=youtu.be

Марҳамат тумани прокурори ёрдамчиси ярим тунда маст ҳолатдаги пиёдани уриб юборди

25 апрель соат тахминан 23:00 да Марҳамат туман прокурорининг катта ёрдамчиси Б.П. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини «Марҳамат—Асака» транспорт қатнов йўлининг ...

Санкт-петурбургда тунда уйига қайтаётган сотувчи қизни зўрлаган ўзбекистонлик қўлга олинди

Санкт-Петербургнинг Киров туманида полиция 27 ёшли дўкон ходимасини зўрлаган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда «Аргументи и факти» хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда. Жиноят 18 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400