Марҳамат тумани прокурори ёрдамчиси ярим тунда маст ҳолатдаги пиёдани уриб юборди

25 апрель соат тахминан 23:00 да Марҳамат туман прокурорининг катта ёрдамчиси Б.П. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини «Марҳамат—Асака» транспорт қатнов йўлининг Марҳамат тумани «Гар-гар» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида Асака йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида, қатнов йўлининг ўрта қисмида ҳаракатланиб бораётган пиёда Б.Б.ни автомашинасининг олд қисми билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Натижада, фуқаро Б.Б. олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан ўша куннинг ўзида вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлишига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнида суд-тиббиёт, суд-трассологик ва суд-автотехника экспертизалари тайинланган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳум Б.Б. ҳодиса содир бўлишидан аввал кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат марҳумнинг яқин қариндошлари, ҳодиса содир бўлишидан бироз аввал кўришган дўстларининг кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланган.

Шунингдек, тергов йўли билан пиёданинг қатнов йўлининг ўтиш мумкин бўлмаган қисмида автомашиналар ҳаракати йўналишига қарама-қарши траекторияда ҳаракатланиб келганлиги аниқланган. Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан алоҳида назорат ўрнатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бердах сапаровнинг facebook ва telegram’да расмий канали иш бошлади

Қўнғирот тумани ҳокими Бердах Сапаровнинг Facebook да расмий саҳифаси ва Telegramда канали иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда makan.uz’га Қўнғирот тумани ҳокимиятидан хабар ...

“талабалар кубоги – 2018” ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигида “Заковат” интеллектуал ўйини доирасидаги “Талабалар кубоги-2018” турнирининг 2-минтақавий ...

Каримовнинг куёви давлатга миллиардлаб сўм тўламагани шаъма қилинди

Президент Мирзиёевнинг матбуот хизмати Facebookдаги саҳифасида Тошкентдаги "Абу Сахий" бозорида давлатга бир ойда 14 баробар кам тушум тушганини маълум қилди. Айни дамда ...