Afrosiyob поезди чипталари қимматлашади

«Ўзбекистон темир йўллари» 1 ноябрдан Afrosiyob тезюрар  поезди чипталари нархини ўртача 35 фоизга оширади. Бу ҳақда “Газета.uz” нашри «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси  маълумоти асосида хабар бермоқда.

«Бу электр энергияси, хом ашё, эҳтиёт қисмлар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар учун рақобатбардош маошларни тўлаш харажатларини тўлиқ қоплаш мақсадида кўрилмаган мажбурий чорадир», — дейилади хабарда.

«Нархларга киритилаётган ўзгартиришлар мавжуд бўлган йўналишлар сонини сақлаб қолиш ҳамда ижтимоий аҳамиятли йўналишларда йўловчиларни ташишларда даромадлиликни ортиқча харажатлар нуқтасига яқинлаштиришга имкон туғдиради», — дея қайд эди компания.

Бугунги кунда Afrosiyob поезди Самарқанд-Тошкент, Тошкент-Шаҳрисабз ва Тошкент-Бухоро йўналишларида ҳаракатланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 августдан Afrosiyob поездларида чипталар нархи 35 фоизга оширилган эди.

Чипталар нархлари

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Болаларнинг неча ёшидан қорбобога ишонмай қўйиши ўрганилди

Англиянинг “Exeter” университети олимлари Қорбобо билан боғлиқ ижтимоий масалаларни тадқиқ қилишмоқда. Университетнинг психология бўйича профессори Крис Бойл (Chris Boyle) ...

Фарғона ҳокимидан норози бўлиб очлик эълон қилган аҳад дорбозни милиция ушлади

29 январь, душанба куни Фарғона вилоят ҳокимлиги биноси олдида очлик эълон қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти фаоли Аҳад Набиев (Аҳад дорбоз) Фарғона шаҳар ...

Бухорода яшовчи ота ва ўгай она фарзандини ногирон қилиб нафақа пули олмоқчи 

Бухорода яшовчи ота-она фарзандини ногирон қилиб нафақа пули олмоқчи бўлди. Бироқ уларнинг бу нияти амалга ошмай қолди. 9 ёшли Шукрона Шодиеванинг ота-онаси уни мунтазам ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400