Ўзбекистонда телефондан фойдаланган ҳайдовчиларга жарима миқдори оширилди

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди. Унга мувофиқ, эндиликда транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото:ВладТайм

Эслатиб ўтамиз, авваллари автотранспорт бошқараётган вақтда ҳайдовчининг телефондан фойдалангани учун жарима энг кам иш ҳақининг икки баравари эди.

 

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, энг кам иш ҳақининг тўрт баравари (илгари уч баравар) миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.​

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда россия рубли яна қадрсизлана бошлади

Тожикистонда Россия рубли кўтарилганидан тахминан уч ҳафта ўтиб яна қадрсизлана бошлади. «Озоди» радиоси эса вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Миллий банкка мурожаат ...

Расмий статистика ростми ёки ёлғонми? ёлғон статистикадан ҳукумат ютқазадими ёки халқ?

1986 йил ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси 18 487 минг кишини, Тошкент аҳолиси 2 083 минг кишини ташкил қилган экан. 2018 октябр ойига келиб Ўзбекистон аҳолиси 33 085, 2 минг ...

Тожикистонда фоҳишалар нарҳи 25-30% арзонлади

Тожикистонда сўнги йилларда жинсий ҳизмат кўрсатувчиларнинг нарҳи 25-30% арзонлади. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчиларнинг маълумотига қараганда, бунга интим  ҳизматдан фойдаланган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400