Ўзбек сўмига нисбатан АҚШ доллари курси 13 сўмга қимматлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 6 ноябрь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Унга кўра, бир АҚШ доллари 8249 сўм 97 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 13 сўм 10 тийинга қимматлади. Таъкидлаш керакки, шу вақтгача доллар курси бу даражада кўтарилмаганди, дея ёзади Қалампир нашри.

Евро курси эса 1 сўм 73 тийинга қимматлаб, 1 евро 9392 сўм 59 тийинни ташкил этди.

1 Россия рубли нархи 124 сўм 67 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 52 тийинга арзонлади.

Қозоғистон тенгеси 22 сўм 24 тийинни, 1 Қирғизистон соми 118 сўм 64 тийинни, 1 Тожикистон сомони 875 сўм 97 тийинни ташкил этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жомбой туманида мактаблар мавсумга тайёр эмас

Янги ўқув йили бошланишига ҳам оз фурсат қолди. Айни кунларда ўқитувчилар жамоаси таътилдан қайтиб, машғулотларга тайёргарлик кўришяпти. Хўш, таълим муассасаларичи, янги ўқув ...

Қирғизистон қозоғистоннинг 100 миллион долларлик ёрдамидан расман воз кечди

Ҳукумат Қозоғистон томонидан 100 миллион долларлик ёрдам тўғрисидаги Битимни денонсация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентга юборди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари ...

Тошкент ҳокимияти шаҳарни сув босишида оддий одамларни айблади

Пойтахт ҳокимиятининг ахборот хизмати чиқарган хабарда айтилишича, шаҳарнинг сув остида қолишига ҳокимият тизимига кирмайдиган ташкилотлар ва фуқаролар айбдор. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400