Адлия вазирлиги: аёлларнинг касб танлаш имкониятлари кенгайтирилиши зарур

Ўзбекистон Конституциясида хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли эканлиги белгиланган.

Шундан келиб чиқиб қатор қонун ҳужжатларида мазкур тенгликни таъминлаш бўйича қоидалар киритилган.

Хусусан, Меҳнат кодексига мувофиқ жинс, ёши, ирқи, миллати каби меҳнатга алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида чеклашларга йўл қўйилмайди, дея ёзмоқда Адлия вазирлиги телеграм-канали.

Шу билан биргаликда, ҳозирги кунда амалда бўлиб турган айрим қонун ҳужжатларида аёлларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини чекланиш ҳолатини кўриш мумкин.

Масалан, Аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати билан жами 400 га яқин касбларда аёлларнинг ишлаши тақиқланган.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур ҳужжатнинг қабул қилинганига 18 йилдан ошди. Техника тараққиёти туфайли бундан 15-20 йиллар аввал аёллар ишлатиши қийин бўлган айрим техник ускуналар ҳозирда аёллар ҳам бемалол ишлата оладиган даражага етди.

Масалан, мазкур ҳужжатга кўра аёлларнинг йўловчилар сони 14 та дан кўп сиғимли автобусларнинг ҳайдовчиси бўлиб ишлаши тақиқланади. Ваҳоланки, ҳозирги кунда ушбу русумдаги транспорт воситасини бошқариш учун жуда катта жисмоний куч талаб қилинмайди.

Шу сабабли ҳам аёллар ҳуқуқларини чекланишини олдини олиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан мазкур ҳужжат   манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда қайта кўриб чиқилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонлик аёлнинг 6 яшар қизини москва полицияси тортиб олди

Клин шаҳрида (Москва области) ўзбекистонлик муҳожир аёлнинг ташқарига бир ўзи ўйнагани чиқиб кетган 6 яшар қизини полиция ходимлари олиб кетди. Бухоролик Феруза Ўткирова 17 ...

2018 йилдан бошлаб ўзбекистонда ичимлик суви учун 100 фоиз олдиндан ҳақ тўланади, тўловларни миб ундиради

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ...

Қашқадарёлик тадбиркор ҳоким ўринбосарини ёқиб юборди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган шахс йўл ёқасида жойлашган магазинини бузилиши ортидан ҳоким ўринбосарини ёқди. Дарҳақиқат 4-5 ойдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400