Қашқадарёда вилоят телевидениеси муҳаррири пора билан қўлга тушди

Қашқадарё вилоят телевидениеси муҳаррири жорий йилнинг 28 октябрь куни Қарши шаҳрида 3 млн 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақида Turon24га Қарши шаҳар прокуратураси маълум қилмоқда.

Фото: Protoday.uz

Прокуратуранинг хабарига кўра, исмининг фақат бош ҳарфлари ошкор қилинган шахс Касби туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг бирида ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган фуқаронинг мактаб директори бўлишига ёрдам беришини айтган. Хизмати эвазига эса 3,5 млн сўм пул талаб қилган.

Журналист Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ва Қарши шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида талаб қилинган пулни олаётган пайтида қўлга олинган.

Иш юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунёни ўзгартирган кун. буюк француз инқилоби ҳақида

14 июль Францияда миллий байрам куни сифатида нишонланади. Бу сана тарихга Бастилия қамоқхонасининг ишғол этилиши сифатида кирган ва Францияда миллий байрам куни деб эълон ...

Қирғизистон-қозоғистон муносабатларини халқ дипломатияси орқали яхшилашга ҳаракат қилинмоқда

Қирғизистонда таниқли жамоат арбоблари қирғиз-қозоқ муносабатларини халқ дипломатияси орқали яхшилаш мақсадида воситачилар гуруҳини тузишди. Бу гуруҳ вакили Тоқтайим ...

Чеченистонда эркаклар украинадаги урушга мажбуран юборилмоқда

Россиянинг Чеченистон субъектидаги эркаклар Украинадаги урушга мажбуран юборилмоқда. Бу ҳақда The Insider нашри у ерга жўнатилган чеченларнинг оилалари, маҳаллий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400