Саратовдаги фожиа. Россиялик депутат чақириқ билан чиқди

Саратов областининг Қозоғистон билан чегарасида автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг, чегарага яқин туманларда йўловчилар ташиш устидан назоратни кучайтириш керак, у ерда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари сонини ошириш зарур, дея ҳисоблайди Саратов областидан РФ Давлат думаси депутати Николай Панков.

Николай Панков                                                                     Фото:АиФ

 

Аввалроқ, жорий йил 17 ноябрь куни Москва вақти билан соат 12:00ларда Саратов области Озинский райони ҳудудидан ўтувчи «Саратов – Уралск – Қозоғистон» автомобиль йўлининг 225-километрида темир йўл поезди кесишмасида юк поезди ва «Сетра» русумли автобус иштирокида тўқнашув содир бўлгани хабар тарқалган эди.

Мазкур ЙТҲ натижасида автобус салонида бўлган 7 кишидан 5 нафари (Ўзбекистон фуқаролари) воқеа жойида ҳалок бўлган, 2 нафари (Қозоғистон фуқаролари) тан жароҳати олган.

Шунингдек, Россия полицияси Саратов областида поезд билан тўқнашган автобус ҳайдовчиси қўлга олингани ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини хабар берди.

«Ўйлайманки, фожианинг сабаблари ҳақидаги масалани кўтариш муҳим. Кўп ҳолатларда чегараолди мамлакатлари бизнинг давлатимизга йўловчи ташувлари орқали пул ишлаб, хавфсизлик чораларини ёддан кўтармоқда. Фикримча, автобус ташувлари, айниқса, транзитлар устидан назоратни кучайтириш керак», – дея ёзган Панков ўз Telegram-каналида.

«Йўловчилар хавфсизлиги ҳисобидан пул тежаб қолинмаслиги, носоз транспорт йўлга қўйилмаслиги, профессионал бўлмаган ёки ҳаддан ташқари кўп ишлайдиган, оқибатда сафар давомида ухлаб қолиши мумкин бўлган ҳайдовчилар йўлга чиқарилмаслиги керак. Балки, чегарага яқин ҳудудларда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари сонини кўпайтириш, транспорт назоратини кучайтириш керакдир. Ўз ваколатларим доирасида бу борадаги ишларга қўшилишга тайёрман», – дея қўшимча қилиб ўтди у.

Депутат ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саратовда поезд ва автобус тўқнашувида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахси маълум қилинганди,-дея ёзмоқда Кун.уз нашри.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўшда бабанов чиқиши бўйича чора кўришга чақирилди

Ўш шаҳрида президентликка номзод Ўмурбек Бабановнинг чиқиши бўйича маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. (more…)

«тошкент-ўш» йўналишида авиақатнов йўлга қўйиладими?

Бугун, 20 июнь куни Миллий матбуот марказида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан матбуот анжумани ўтказди. Тадбир давомида журналистлар томонидан «Тошкент-Ўш» ...

Жиззахда мактаб таъмири учун пул бермаган олтинчи синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилишга уринди

Жорий йилнинг июнь ойида Жиззах вилоят Зомин тумани Даштобод шаҳридаги 50-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Э.С. онасининг маълум қилишича, ўз жонига қасд қилишга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400