БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун Қорақалпоғистонга келди

26 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти собиқ бош котиби Пан Ги Мун раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Kruz” сайти хабар бермоқда.

Фото: Kruz

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари А.Ҳамроев меҳмонларни республикага ташрифи билан самимий қутлаб, ўлканинг жўғрофий жойлашуви, аҳолиси, маъмурий бошқарув тузилмаси, табиий бойликлари, шунингдек, амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништирди. Шунингдек, мустақиллик йилларида кўплаб ривожланган давлатлар қаторида Жанубий Корея билан ҳам ҳар томонлама алоқалар яхши йўлга қўйилганлигини ва бу алоқалар бугунги кун янги босқичга кўтарилганини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, Пан Ги Мун ушбу ҳудуднинг экологик шароитини яхшилаш йўлида амалга оширилаётган хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшишини айтди ва самимий қабул учун миннатдорлик изҳор қилди.

Бугун, 27 ноябрь куни, Нукус шаҳрида «Оролбўйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш масаласи ва бу жараёнда корейс диаспорасининг роли» мавзусида халқаро форум ўтказилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшнинг қуддус ҳақидаги қароридан кейин исроилдаги тартибсизликлар: 30 дан ортиқ яраланганлар бор

Қуддусда АҚШнинг бу шаҳарни Исроилнинг пойтахти деб тан олиш ҳақидаги қарорига нисбатан фаластинликлар қаршилик сифатида ўтказаётган намойишларда тартибсизликлар бошланди. ...

Ўзбекистон: ҳокимиятни танқид қилган наманганлик депутат қамоққа олинди

Facebookда танқидий чиқишлари билан машҳур Наманган вилоят кенгаши депутати Олимжон Тўхтаназаровга жиноий иш очилди. У 22 сентябр куни "фирибгарлик" ва "пора бериш" айби ...

Аудио дастур (3) ўзбекистонлик журналист билан суҳбат. пахтани ким терадиган бўлди?


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400