Россия – Эстония чегараси яқинида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари қўлга олинди

Печора туманида чегарани кесиб ўтишга уринган Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари чегарачилар томонидан қўлга олинди.

Россия ФХХнинг Псков области бўйича чегара бошқармаси ходимлари Печора туманида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга қаратилган навбатдаги уринишни йўққа чиқардилар. Бу ҳақда Кун.уз  нашри маҳкама матбуот хизмати маълумотига асосланиб ёзмоқда.

Фото:pskov.bezformata.com

Россия – Эстония давлат чегарасидан бир ярим километр масофада чегарачилар Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишган. Ушланганларнинг сўзларига кўра, улар Россия Федерациясига иш қидириб келишган, аммо кейинчалик Европа иттифоқи давлатларида ноқонуний равишда иш топишга қарор қилишди. Ўткинчи автомобиллар ёрдамида улар Сиромятино аҳоли пунктигача етиб боришди, у ерда чегарачилар томонидан қўлга олиндилар.

Чет элликлар содир этилган қоидабузарликнинг барча тафсилотларини аниқлаштириш ва тегишли процессуал қарор қабул қилиш мақсадида 48 соатга қўлга олинди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андрей кубатин тўлиқ оқланиб, суд залидан озод этилди

26 сентябрь, пайшанба куни ўзбекистонлик истеъдодли ёш олим, туркология мутахассиси, 2017 йили давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинган Андрей Кубатиннинг иши Тошкент ...

Президентнинг “вакиллари” сўконғич бўлиб чиқяпти

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг тошлоқликларни "ҳаромилар" деган ҳақоратомуз гап-сўзлар билан сўкишлари, падарига ланъатлар ёғдиришлари, таъна-дашномлари, ...

Қозоғистонда 45 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди

Қарағанда вилоятидаги трассада 45 нафар йўловчиси бўлган, Егиндибулақ – Қарағанда йўналиши бўйича кетаётган рейсдаги автобус ағдарилиб кетди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400