Абадий қорлар

АБАДИЙ ҚОРЛАР – йил  бўйи эримай ётадиган муз ва қор қоплами. Иссиқ  ва мўътадил ўлкаларда баланд тоғ ва ясси  тоғ чўққиларида, қутбий ўлкаларда — текисликларда ҳам учрайди. Йил  давомида  ёғадиган  қаттиқ  атмосфера  ёғинининг  ўша жойнинг рельеф ва икдим шароитида  эриб ёки буғланиб кетадиган миқдоридан  ортиши ҳисобига юзага келади.

Франц Иосиф Абадий қорлари

Абадий қорларнинг  фақат  энг  юқоридаги  юза  қатламигина  қордан иборат, чуқурлашган сари, устки  қатламлар босими туфайли фирн (қотган  қор)  ва  музга  айланади.  Абадий қорларнинг  энг  қуйи  чегараси  қор  чегараси  деб  аталади. Абадий қорларнинг юзаси кўп ҳолларда шу жой  рельефини  силлиқланган  тарзда  акс  эттиради; шу билан бирга Абадий қорларнинг ўзига тааллукли микрорельеф шакллари ҳам (сераклар, эриш эгатлари, уяли қор) мавжуд. Текис юзаларда шамол қорлардан турли  қор уюмларини шакллантиради.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“энг катта касалхонамизда ҳожатхонага кириб бўлмайди…”

  ОГОҲ БЎЛИНГ! УШБУ МУРОЖААТГА НОХУШ СУРАТЛАР ИЛОВА ҚИЛИНГАН. "Бу суратлар Қарақалпоғистон Республикаси Хўжайли шаҳар касалхонасида олинган. Тез ёрдам бўлими ...

“сувни тежайдиган технологияларнинг афзалликлари” танловига ер-хазина, сув-гавҳар

Маълумотларга қараганда, ер юзида ичишга яроқли сувнинг 70 фоизи қишлоқ хўжалигига сарф бўлар экану шунинг 60 фоизи нотўғри фойдалани,исроф натижасида бекор кетар экан. ...

Дунёдаги энг чиройли мамлакат номи маълум қилинди

1-ўрин Шотландия Фото: Rough Guides  Шотландия Rough Guides йўлларни кўрсатувчи китобчалар яратиш билан шуғулланувчи компания талқинига кўра, жаҳоннинг энг чиройли 20 давлати ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400