Авиатрасса

АВИАТРАССА — фуқаро ҳаво флотининг турли самолётлари ва вертолётлари мунтазам равишда қатнайдиган ҳаво йўли. Авиатрасса да аэродромлар ва бошқа воситалар  (йўл чироқлари, таниш белгилари, авиация маёқлари ва ҳоказо) бўлади. Фуқаро авиациясида самолёт ҳамда вертолётлар, одатда, Авиатрасса бўйлаб учади.

Баъзан айрим ҳолларда (экспедиция, тиббий ёрдам кўрсатиш ва бошқа) Авиатрассадан ташқари ҳам учиш мумкин. Ўзбекистонда — биринчи марта 1924 йилда Тошкент — Авлиёота — Пишпек Авиатрассаси барпо этилган. 1999 йилда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси билан 55 чет эл авиакомпанияси ўртасида йўловчи ва юклар ташиш бўйича ҳамкорлик ўрнатилди.

Миллий авиакомпания Европа, Осиё ва АҚШ давлатларининг Ўзбекистон Республикаси ичида 16 йўналиш бўйича самолётлар қатновини йўлга қўйди. Ўзбекистон Республикасидан қатнайдиган умумий ҳаво йўлининг узунлиги 2 млн. км дан ошди.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рўзибой азимий

АЗИМИЙ РЎЗИБОЙ АЗИМ ЎҒЛИ - 1972 йил 29-октябрда собиқ Чимкент вилояти, (ҳозирги Туркистон вилояти)нинг Туркистон тумани Чўрноқ қишлоғида туғилган. 1989-йилда Туркистон тумани ...

Ислом полвон

ИСЛОМ ПОЛВОН, Исломқул Султонқулов (?—Қўқон—1923) — Фарғона водийсида Совет тузумига қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг бош қўмондони (1923). Мутасаввиф шайх ва полвон сифатида ...

Абдулла қаҳҳор

АБДУЛЛА  ҚАҲҲОР (1907.17.9,  Қўқон — 1968.25.5, Москва) —  Ўзбекистон  халқ  ёзувчиси (1967). Темирчи  оиласида  туғилган.  Болалиги  Қўқон ва унинг атрофидаги қишлоқларда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400