Жигарранг тухумнинг оқ рангдагисидан фарқи нимада?

Тухум харид қилаётганда одатда икки хил танловга эга бўламиз: оқ ва жигарранг. Табиийки, ранги ва нархи (жигаррангдагиси қимматроқ) сабаб улардаги фарқ борасида фикрлар бор. Кўпчилик жигарранг тухумнинг фойдаси кўп деб ўйлашади. Бироқ аслида улар бир хил. Айтилганларни ҳисобга олиб, уларнинг фарқи нимада эканига ойдинлик киритамиз.

Фото:ЯПлакалъ

Гап товуқда

Тухумлар орасидаги ҳақиқий фарқ – уларни қўйган товуқлар. Оқ патли товуқларда оқ тухум бўлади, қизил патли товуқлар эса жигарранг тухум қўяди.

Жигаррангни органик бирлашма – протопорфирин IX беради. Бундан чиқди, тухумлар орасидаги фарқ унинг ранги ва органик бирлашмалар экан. Тухумнинг таркиби эса сифатига кўра бир хил бўлиб қолаверади.

Атроф-муҳитнинг таъсири

Бироқ қайси тухум аслида яхшироқ? Товуқ нима билан боқилгани, шунингдек у яшаган атроф-муҳит муҳимроқ. Масалан, кундуз куни қуёшда сайр қилиш учун қўйиб юборилган қушнинг тухумида D витамини кўпроқ. Бу омега-3 ёки D витамини билан озиқланган товуқларга ҳам тегишли. Бундай товуқлар тухумларида бошқаларга қараганда ана шу моддалар кўпроқ бўлади. Агар ёқимли ҳидга эга тухум ейишни маъқул кўрсангиз, бунинг учун рациони ёғларга бой товуқлар тухуми мос келади.

Бундан ташқари, таъм хусусиятига таом тайёрлаш ва овқатланиш жараёни ҳам таъсир кўрсатади. Тухумлар қанча узоқ сақланса, таъми ҳам ғалати бўлиб қолади.

Товуқлар қандай боқилгани муҳим

Тухумлар ўрамига эътибор беринг. Қишлоқда ёки бозорда сотиладиган тухумлар табиатга яқин товуқлардан олинади. Улар доим янги бўлади. Агар омега-3 кислоталари билан тўйинтирилган тухумни харид қилсангиз, демак товуқ рационида балиқ мойи кўп. Ўз-ўзидан, уларнинг нархи ҳам баланд.

Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нима учун баъзи инсонлар доим совқотиб юради?

Агар сиз 10 даражали совуқда ёки қишда иситилмайдиган уйда совқотсангиз – бу касаллик эмас. Лекин, қуёшли баҳор кунларида ҳам совқотиш соғлиқ билан боғлиқ муаммо борлигидан ...

Жигарранг тухумнинг оқ рангдагисидан фарқи нимада?

Тухум харид қилаётганда одатда икки хил танловга эга бўламиз: оқ ва жигарранг. Табиийки, ранги ва нархи (жигаррангдагиси қимматроқ) сабаб улардаги фарқ борасида фикрлар бор. ...

Бурун бўшлиғи касалликлари

   САбаблари ва олдини олиш БУРУН ТУЗИЛИШИ   Бурун ва унинг ёндош бўшлиқлари юқори нафас йулларининг бошлагич қисмида жойлашган бўлиб, улрга ташқи бурун, бурун бўшлиги ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400