Қозоғистонда электр энергия тарифлари 2025 йилгача ошмасмиш

Аввалроқ Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда электр, газ, сув, бензин учун тарифларни пасайтириш ҳақида кўрсатма берганди. Ҳукумат ушбу топшириқ 2019 йил 1 январдан бажарилишини маълум қилганди. Ҳали бу ҳаммаси эмас экан.

Фото:aktobetimes.kz

Қозоғистон энергетика вазирининг 14 декабрдаги буйруғи билан, электр энергия тарифларининг энг юқори қийматлари тасдиқланибди. Энг эътиборли жиҳати, 2018 йил охирида тасдиқланган бу тарифлар 2025 йилгача ўзгармайди.

Масалан, «Астана-Энергия» акциядорлик жамиятида 1 киловатт-соат энергия нархи 4,87 тенге, Олмаотадаги 1-, 2-, 3-ИЭМлари, Қапчиғай ГЭС, Каскад ГЭСдаги 8,33 тенге, Экибастуз ГРЭСда эса 5,76 тенге этиб белгиланган. Нима бўлганда ҳам, электр нархи 2025 йилгача ошмайди.

«Ўзбекэнерго» қўшнилардан бунақасини кутмаганди», — деб киноя қиляпти @kurbanoffnet. Ҳар сафар нархларни ошириш арафасида «қўшниларда ундоқ, қўшниларда бундоқ» дейишарди, қўшнилар эса нархларни шартта 2025 йилгача музлатиб қўйишди.

«Харажатларни ҳисоблашда бунинг қанчалар қулайлигини тасаввур қиляпсизми, айниқса бизнес учун», деб қўшимча қилган у. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ноябрь ойида электр энергия тарифлари ошди, 2019 йил 1 июнда яна ошади.

Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистондаги ёнилғи қуйиш шахобчаларида ҳожатхоналар бўлиши шарт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 793-сонли қарорига кўра 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаларида ...

2018-йилда ўзбекистон ёшлари орасида 14 мингдан зиёд жиноят содир этилган

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судяси Зафар Назаровнинг маълум қилишича, ўтган йилда ёшлар ўртасида 14 мингдан ортиқ жиноят содир этилган бўлиб, уларнинг 3 минг 990 таси ...

Бензин тақчиллиги сабаби нимада: уни баратараф қилиш чоралари топиладими?

Кейинги пайтларда аҳолини нефть маҳсулотлари билан таъминлашда узилишлар юз бераётгани ҳаммамизга маълум ҳолат. Айниқса, вилоятларда бу тизим буткул издан чиққанига гувоҳ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400