Юнусжон Насимжанов Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлди

Насимжанов Юнусжон Зохидович Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. 

Насимжанов Юнусжон Зохидович

Ю.Насимжанов 1967 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1991 йили Тошкент давлат техника университетини, 1997 йили Тошкент молия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1993 йилда Тошкент шаҳар Сирғали тумани давлат солиқ инспекциясида Давлат корхоналарига солиқ солиш бўлими давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасида турли раҳбар лавозимларида ишлаган.

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангунга қадар эса Давлат солиқ қўмитаси Ресурс солиқлари бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Apple’нинг сотиш сири

“Apple” компанияси ўз магазинлари сотувчиларига “Apple Watch” ақлли соатларини қандай сотиш кераклиги бўйича тавсиялар берди. Компаниядагилар кўплаб кишилар бу соатларни ...

“бабаянни ҳайдаб¸ миллий жамоани менга беринг!”

  "Мен Жиззах вилояти Пахтакор туманида тураман. 1992 йилда туғилганман. Исмим Олимов Файзулла. Мен Ўзбекистон терма жамоаси хақида гапирмоқчиман. Хабарингиз бор, охирги ...

Грузияда 600 минг нафар фуқаронинг банклардан қарздорлиги бекор қилинди

Грузия ҳукумати қарзи туфайли «қора рўйхат»га тушиб қолган 600 минг нафар фуқаронинг банклардан қарздорлигини бекор қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400