2019 йилда Ўзбекистонда интернет тезлиги ошадими?

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров 2019 йилда Ўзбекистонда интернет тезлигини ошириш билан боғлиқ кўриладиган чора-тадбирлар ҳақида ЎзАга маълумот берди.

– Вазирлик томонидан телекоммуникация хизматлари тезлиги ва сифатини ошириш, телекоммуникация инфратузилмасини яхшилашга қаратилган 2019-2023 йилларга мўлжалланган Миллий дастур лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ҳозирги кунда келишиш жараёнида.

Дастурга асосан:

– 120 000 километрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари қурилиши;

– 6 000 дан ортиқ мобил алоқа база станциялари қурилиши;

– кенг полосали тармоқ сиғими 1,5 миллион портга кенгайтирилиши;

– маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказлари сиғими кенгайтирилиши ва янгиларининг қурилиши;

– ташқи интернетга уланиш қобилиятини қўшимча 10 баробар ошириш;

– симсиз маълумот узатиш – Wi-Fi тармоқларини кенг жорий қилишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аброр пўлатов: нуриймон абулҳасанга нисбатан тайёрланаётган турли постлар оқибатидан нима кўзланган?

Ҳуқуқшунос (Ислом ҳуқуқи), журналист Аброр Пўлатов Facebook’даги саҳифаси орқали жамиятдаги диний соҳадаги жаҳолат, муносабат ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Қуйида ...

Ўзбекистонда болалар учун қачон футбол майдончалари қурилади?

Айтишингиз мумкин, футбол майдончалари ҳозир деярли ҳар бир маҳаллада биттадан бор деб. Лекин уларда таътилга чиққан кичик синф ўқувчилари маза қилиб тўп теполадими? Йўқ. ...

Фарғоналик табиб жинлар билан гаплаштириш учун бемордан 50 млн сўм талаб қилди

Фарғонада “эскича” ўқиб, дуолар билан даволовчи Учкўприк туманида истиқомат қилувчи Муроджон Қамбаров олдига даво истаб келган фуқарони 25 миллион сўмга чув туширди, деб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400