Бугун, 14-январда Бишкек шаҳар суди собиқ бош вазир Сапар Исаковни 13-февралгача қамоқда қолдириш ҳақида ўз ҳукмини эълон қилди. Бу ҳақда ҚСДПнинг матбуот ҳизмати маълум қилди.
Маълумотга асосан, Исаковнинг ҳимоячиси Нурбек Токтакунов Исаковни қамоқда қолдириш муддатини чўзилишига қарши эмаслигини билдирди. “Мен Исаковни қамоқда қолдириш муддатини чўзилишига қарши бўлмадим. Сабаби 50 жилдга етган жиноят иши билан танишиб чиқишимиз зарур. Тергов ҳаракатларининг барчаси бажарилиганидан сўнг уни қамоқда ушлаб туришга асос йўқ бўлгани учун Исаковни қўйиб юборишини сўрадим. Бироқ шаҳар суди Биринчи Май тумани судининг ҳукмини ўз кучида қолдирди“, – дейди Токтакунов.
Шунингдек ҳимоячи суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ўтган йилнинг 29-майида Сапар Исаковга қарата Бишкек ИЭЦига алоқадорликда қўзғалган “коррупция” моддаси бўйича айблов эълон қилинган. 5-июнда икки ойга ҳибсга олинган. 31-июлда унинг қамоқдаги муддати яна икки ойга чўздирилган.
1-октябрда Бишкекнинг Биринчи Май тумани суди собиқ бош вазир Сапар Исаковнинг ҳибсда қолиш муддатини 5-декабргача чўзган.
Сапар Исаков ушбу воқеа бўйича терговга қатнаётган вақтида журналистларга “сиёсий қувғун бўлмоқда” деб билдирган.
Мирзоулуғбек Каримов