Ўзбекистондаги сайёҳларнинг 20 % қирғизистонликлардир

Қирғизистонликлар Ўзбекистондаги умумий туристларнинг 20 % ташкил қилади.  Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рошидов 29-январдаги матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг таъкидлашича Ўзбекистонга беш миллион сайёҳ келса, унинг бир миллондан ортиғи Қирғизистондан борган.

Қирғизистонликларнинг ўзбек ўлкасига қизиқишлари 2018-йили 2,7 маротаба ортган. Элчининг маълумоти бўйича, икки мамлакатнинг чегарадош ҳудудлари ўзаро академиявий, маданий, диний ва бошқа йўналишларда ҳам алоқа ўрнатиб, қўшниларнинг бир-бирига кириб-чиқиши ортган. Бу йил апрель ойида Термиз шаҳрида “Бахши” деб номланган санъат фестевали бўлади, унга Қирғизистондан ҳам меҳмонлар чақирилган.

Элчи Рошидов шунингдек икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар ҳам ривожланганини маълум қилди. Унинг айтишича Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми 89,6% ўсган. Ўзбекистондан Қирғизистонга 348,2 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинган бўлса, Қирғизистондан 132,8 млн. Долларли маҳсулот Ўзбекистонга киргизилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президент барча турдаги товарлар бўйича экспорт божхона божларини бекор қилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 декабрдаги фармонига биноан барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари ва товарларни экспорт қилишни лицензиялаш бекор қилинди. ...

Ўзбекистон фуқаролари паспортини ўғирлатиб қўйса нима қилиши зарур?

Фуқаро паспортини ўғирлатиб қўйса нима қилиши керак? «Ҳуқуқий ахборот» бу ҳақда эслатиб ўтди. Паспорт ўғирланган ҳолда фуқаро бу ҳақда ариза билан жиноят содир этилган ...

Электр ва газдан фойдаланиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар (182-сон, 28.02.2019 й.) ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400