Қозоғистонда махсус операция давомида 137 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Қозоғистон ИИВ раҳбари Олмос Садубаевнинг  маълум қилишича, Қозоғистонда Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистондан ноқонуний миграция каналига чек қўйилган.  Бу ҳақда Zakon.kz порталига таяниб “Соф.уз” нашри ёзмоқда.

Иллюстратив фото

 

Маълумотда айтилишича, Қозоғистон ИИВ миграция хизмати ва криминал полиция Департаменти ходимлари томонидан Олма-Ота шаҳрида ХХР ва Ўзбекистон фуқаролари учун ноқонуний миграцияни ташкиллаштириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

31 январь куни Шимкентда ўтказилган махсус операция давомида 73 нафар ХХР ва 137 нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган.

“Аниқланишича, ХХР фуқаролари Қозоғистон Республикасига транзит авиарейслари орқали кириб келишган ва шундан сўнг қонунни бузган ҳолда ноқонуний равишда мамлакат ҳудудида қолганлар. Айни вақтда уларни мамлакат ташқарисига чиқариб юбориш масаласи кўриб чиқилмоқда”, – деб хабар қилган Садубаев.

Ноқонуний миграция каналини ХХРнинг икки фуқароси ва қозоғистонлик аёл ташкиллаштирилгани қўшимча қилинган.

“Улар ушланган, ҚР ЖК 394 моддаси 2 қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда ноқонуний миграцияни ташкил этиш) билан судгача бўлган суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Олма-Ота шаҳрида Қозоғистонда ноқонуний бўлиб турган 9 нафар ХХР фуқароси ва уларга ҳамроҳлик қилиб юрган шасхлар – Қозоғистон фуқаролари қўлга олинди. Чет элликлар суд қарори билан мамлакатга киришга таъқиқ шарти билан Қозоғистон ҳудудидан чиқариб юборилган”, – деб қўшимча қилган Садубаев.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“адолатсиз айбловдан норозиман!”

1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонуннинг 1-моддасида "Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ...

Ўзбекистон автоташувчилари туркияга 30 кун муддатга визасиз кириши мумкин

Туркия Ўзбекистон автоташувчилари учун 30 кун муддатга визасиз кириш тартибини жорий қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилмоқда. Туркия президенти Ражаб Тоййиб ...

Бемаъни ўлим топган адвокат

Америкалик адвокат Клемент Валландигэм 1871 йилда навбатдаги суд жараёнларидан бирида ҳимояда иштирок этади. Иллюстратив фото Судда бардаги кичик жанжалнинг ўлим ҳолатига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400