2018 йилнинг IV чорагида сўм неча фоизга қадрсизлангани маълум қилинди

2018 йил давомида валюта курси ҳам ички, ҳам ташқи омиллар таъсирида шаклланиб, ўзида хорижий валютага бўлган талаб ва таклифнинг ўзаро нисбатини акс эттирди, деб хабар қилмоқда Марказий банк.

Қайд этилишича, ички валюта бозорида хорижий валюта тушумининг ортиши ва унга бўлган талабнинг камайиши даврида сўм қадрининг ошиши кузатилган. Аксинча, хорижий валютага бўлган талаб ошган даврда сўмнинг қадрсизланиши кузатилган.

2018 йилнинг IV чораги давомида сўм 3,2 фоизга (8079,3 сўм/доллардан 8339,6 сўм/долларга) қадрсизланди. 2018 йил якунлари бўйича сўм 2,7 фоизга (8120,1 сўм/доллардан 8339,6 сўм/долларга) қадри тушди ҳамда унинг максимал ва минимал қийматлари ўртасидаги фарқ 7,3 фоизни ташкил қилди.

Валюта курсининг нисбатан барқарор динамикаси пул-кредит сиёсатининг қатъийлаштирилиши, ташқи ўзгаришларнинг салбий таъсирини юмшатилиши ҳамда валюта оқимининг кўпайиши каби омиллар билан қўллаб-қувватланди, дейилади МБ ҳисоботида.

Манба:Кун.уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Каттақўрғонда қиймати 420 млн ақш долларига тенг цемент заводи қурилиши бошланди

18 ноябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхонага тамал тоши қўйилди. ...

Нефтнинг бир баррели 99 долларгача кўтарилди

Нефть нархи 2014-йил 30-сентабрдан бери биринчи марта бир баррел учун 99,31 долларгача кўтарилди. Бу ҳақда Интерконтинентал Эксчэйндж ((Intercontinental Exchange)) ...

Бахтли бўлиш учун қанча пул керак?

Британия ва америкалик  олимлар “Тўлиқ бахтли бўлиш учун одамга қанча пул керак?” деган саволга жавоб берувчи илмий тадқиқотни якунлагани ҳақида эълон қилди.  Айтиш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400