Ўзбекистонда ёшлар иш қидирмай қўйган, чунки улар иш тополмаслигига ишонади

Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси тайёрлаган ҳисоботда Ўзбекистон муайян соҳалар, хусусан бандлик, тадбиркорлик, экспорт ва энергосамарадорлик каби йўналишларни ривожлантириши лозимлиги айтилган, деб ёзади “Кун.уз” нашри. 

Иллюстратив фото

«2016 йил маълумотига кўра, меҳнатга лаёқатли кишилар сони Ўзбекистонда 23 миллион нафар фуқарони ташкил этади. Бу умумий аҳолининг 72 фоизи дегани. Уларнинг 62 фоизи (тахминан 13 миллион) иш билан банд. Агар жорий тенденция сақланиб қолса, 2030 йилга бориб, меҳнатга лаёқатли кишилар сони яна 4 миллионга кўпайиши мумкин. Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиё минтақасида бу кўрсаткич билан бешинчи энг катта давлатга айланади.

Аммо бир қанча омилларни ҳам инобатга олиш зарур: меҳнатга лаёқатли кўп киши фаол эмас, иш билан банд эмас ёки хорижда ишлайди. Айниқса, 20-24 ёшдаги ҳар 10 кишининг бири фаол равишда иш қидирмайди, чунки у иш тополмаслигига амин», — дейилади ҳисоботда.

Маълум қилинишича, аҳолининг катта қисми қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд, расмий секторда эса давлат корхоналари яққол кўзга ташланади.

«Ҳар беш кишининг тўрт нафари қишлоқ хўжалиги соҳаси ёки кичик хизмат кўрсатиш иши билан банд. Мос равишда бу соҳаларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ҳам шунчани ташкил этади. Давлат корхоналарида эса банд бўлган ходимлар умумий ишчиларнинг 1/3 қисмини ташкил этади. Ўзбекистонда ҳанузгача самарадорлиги кам бўлган йирик давлат корхоналари ва қўшимча ёлланма куч кўмагисиз (жамидан 70 фоизи шундай – таҳр.) иш олиб бораётган кичик фирмалар фаоллиги сезилади», — дея таъкидланган ҳужжатда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бир кунда банклар одамларга 15 млн $ сотди, 20 млн $ миқдорида хорижий валюта харид қилди

21 августдан Ўзбекистон банклари хорижий валютани нақд пулда сотишни бошлади. Маълум бўлишича, бир кун ичида аҳоли томонидан 15 млн доллардан зиёд валюта харид қилинган ...

«ушланг, прокуратурага берворамиз»: зўравон «замҳоким»лар пойтахтда ҳам бор. олмазор туманида kun.uz ходимлари тажовузга учради

14 август куни Kun.uz ходимлари «Хива строй» МЧЖ раҳбарининг таҳририятга йўллаган мурожаати юзасидан изоҳ олиш мақсадида Олмазор туман ҳокимлигида бўлди. Мурожаатда ташкилот ...

Шўрчидаги деҳқон бозори олдида аёллар ўртасида пичоқбозлик бўлди

2019 йил 5 апрель куни Сурхондарёда икки аёлнинг жанжали пичоқбозлик билан якун топди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилган. Вилоятнинг Шўрчи тумани Тамаддун маҳалласида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400