Ўзбекистонда қизларни 9 ёшдан онкологик касалликларга қарши эмлаш бошланади

ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунё миқёсида 370 мингдан ортиқ аёлда бачадон бўйни саратони биринчи бор қайд этилади, шулардан 190 минг нафари ушбу касаллик оқибатида вафот этади. Ўзбекистонда эса бачадон бўйни саратони энг кўп учрайдиган саратон касалликлари орасида иккинчи ўринда. Касалликлар орасида хавфлилиги кўрсаткичи бўйича эса бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон саратони хасталикларидан кейин учинчи ўринда ва туғиш ёшидаги аёллар орасида бачадон бўйни саратонидан ўлим кўрсаткичи иккинчи ўринда туради. Шундай қилиб, папиллома вируси касалликларининг салмоғи юқори бўлиб, уни олдини олиш учун самарадорлиги юқори ва хавфсиз бўлган одам папилломаси вируси вакцинаси билан эмлаш орқали бачадон бўйни саратони билан касалланишнинг камайишига эришиш мумкин.

Иллюстратив фото

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматидан маълум қилинишича, Ўзбекистонда аёлларда учрайдиган бачадон бўйни саратонининг олдини олишга қаратилган Одам папилломаси вирусига қарши вакцина жорий қилинмоқда.

Вакциналар жорий йилнинг биринчи ярмида олиб келина бошлайди ва октябрь ойидан бошлаб 400 минг нафарга яқин 9 ёшли қизлар мактабларда ва тиббиётнинг бирламчи бўғинларида эмланади.

Манба:UZ24

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Британиялик олимлар коронавируснинг анча олдин пайдо бўлганини таъкидлашмоқда

Коронавирус Хитойда 2019 йил сентябрь ойида пайдо бўлди ва Уҳан шаҳрининг бунга алоқаси йўқ, деб ҳисобламоқда Кембриж университети олимлари. Фото: Shutterstock 17 апрель куни ...

Юнон шифокорлари иш ташламоқда

Грецияда соғлиқни сақлаш ходимлари 24 соатлик иш ташлай бошлади ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги олдида норозиликларини намойиш қилди. Давлат шифохоналари ишчиларининг Панеллен ...

Ақш олий суди жо байденнинг қарорини бекор қилди

АҚШ Олий суди президент Жо Байден имзолаган фармонни бекор қилди. Бу ҳақда суд сайтида маълум қилинди. 2021-йил ноябрь ойида АҚШ президентининг маъмурияти хусусий компаниялар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400