Жалолободда ушланган ўзбекистонлик беш аёл икки ойга қамалди

Жалолобод шаҳридан тилла буюмларини ўғирлаганликда гумондор қаторида ушланган ўзбекистонлик беш аёл тергов якунлангунича қамоқда қолади.  Бу ҳақда ҳудудий милиция бошқармаси маълум қилди.

30-56 ёшлардаги аёллар 16-февралда Қирғизистон билан Ўзбекистон чегараси оралиғидагидаги  «Маданият» божхона бекатидан ўтаётган жойида ушланган. Улар «Жалолобод шаҳридаги марказий савдо марказидан олтин ўғирлаган» деб гумонланиб, қидирувга берилгани аниқланган.

Ўзбекистонлик аёлларнинг ёнидан дўкондан ўғирлангани айтилган тилла буюмлари топилган. Маълумотларга қараганда, буюмларнинг нарҳи 350 минг сомга баҳоланмоқда.

Тергов пайтида аёлларнинг бири айбига иқрор бўлиб, ўғирликни унинг ўзи қилганини ва шерикларининг алоқаси йўқлигини айтган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқанд вилояти собиқ ҳокимининг юнусободдаги уйи давлат фойдасига ўтказилди

"Jahon.uz" ишончли ўз манбалари орқали қўлга киритган маълумотларга кўра, Самарқанд вилоятининг собиқ, ҳозирги Каттақўрғон туманининг амалдаги ҳокими Аъзамхон Баҳромов 2009 ...

Яккабоғ туманида ака-укаларни ҳамқишлоқлари ўроқ билан уришди

2019 йил 5 июль куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи 31 ёшли Э.Б. Сурнайтепа қишлоғидаги зовур олдида ўзаро жанжал туфайли ҳамқишлоқлари 27 ёшли М.К. ва унинг ...

Ақшнинг анқарадаги элчихонаси ўққа тутилди

АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси ўққа тутилди. Бу ҳақда 20 августда CNN Türk телеканали маълум қилди. Фото:REUTERS АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси Маълумотларга кўра, воқеа 20 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400