Азамат Фозилов Молия вазирлиги Ғазначилик бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлди

Азамат Шуҳратович Фозилов Молия вазирлиги Ғазначилик бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг 2019 йил 4 мартдаги буйруғида айтилган.

Фото:Молия вазирлиги

А.Фозилов 1980 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бакалавр ва 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.

 

Молия вазирлиги тизимидаги меҳнат фаолиятини 2000 йилда Самарқанд шаҳар молия бўлимида 1-тоифали мутахассис лавозимидан бошлаган, кейинчалик вазирлик тизимида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларда, хусусан Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли Китоб жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг ижрочи директори, Молия вазирлиги марказий аппарати Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи, Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази директори лавозимларида меҳнат қилган.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мирзиёевнинг қарори оқибати: аптекаларда зарур дорилар йўқолиб, борлари қимматлади

  май 09, 2017 Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёевнинг дори-дармон нархини тартибга солиш, уларнинг нархини асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймасликни кўзда тутувчи ...

Муборак тумани ҳокимияти ходимлари пора олаётганда ушланди

Муборак тумани ҳокими ёрдамчиси ва молия бўлими бошлиғи 21 млн сўм пора олаётган вақтда ушланди. Қашқадарё вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят прокуратураси ходимлари ...

Қирғизистон туркманистонга картошкани экспорт қила бошлади

Иссиқ-Кўл вилоятининг Ак-Суу овулининг деҳқонлари картошкани Туркманистонга сота бошлади. Иллюстратив фото Қирғизистон билан Туркманистон картошкани экспорт қилиш бўйича ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400