Андижонлик 38 ёшли аёл 10-фарзандини дунёга келтирди

Андижон шаҳридаги «Янги ҳаёт» маҳалласида истиқомат қилувчи Шукуржон ва Насибахон Қодироҳуновлар хонадонида 10-фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Насибахон Қодироҳунова ва унинг 9 нафар фарзанди.
Фото: «Дарё»

Андижон вилояти перинатал маркази шифокорлари бугун, 11 март куни эрта тонгда туғруқни муваффақиятли амалга оширди. Ҳозирда онанинг ҳам, қиз фарзанднинг ҳам аҳволи яхши.

«Фарзандларим — Шукрона, Шунқорбек, Шоҳидбек, Шукуфа, Шукура, Шонисо, Шаҳина, Шавқия ва Шайҳуллонинг сафи яна бир нафарга кенгайганидан жуда хурсандмиз. Еттинчи қизимизга Шамсинур исмини қўйишни ният қилиб турибмиз. Юртимиздаги ҳар бир оилада соғлом ўғил-қизлар ўйин-кулгиси ҳамиша янграсин илоҳим», — дейди оилабоши Шукуржон Қодироҳунов.

Эслатиб ўтамиз, Андижон шаҳридаги Боғишамол автомобиль бозори ҳудудида жойлашган «Шукрона Шунқор Шоҳид» хусусий корхонаси раҳбари бўлган ўн нафар фарзанднинг отаси Шукуржон Қодироҳуновнинг «Микрокредитбанк» АТБ Андижон вилояти филиали раҳбарияти билан келишолмай, кредит масаласида бир неча йилдан буён сарсон юргани ҳақидаги мурожаати бўйича олиб борилган журналистик суриштирув «Дарё» сайтида эълон қилинган эди. 10 марта ота бўлган Шукуржон Қодироҳуновнинг айтишича, айни пайтда мазкур ҳолат «эски ҳаммом, эски тослигича» қолмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олламурод исақулов: “ўзимизга хос, ўзимизга мос” йўлдан воз кечиш керак!

Кейинги пайтларда Facebook ижтимоий тармоғи орқали жамиятимиздаги долзарб муаммоларга, рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга доир фикр-мулоҳазалар, таклиф ва муносабатлар кам ...

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи 20 фоизга ошади

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб «Афросиёб» тезюрар поездларидан ташқари барча маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар ...

Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги 2019−2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади, дея хабар қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400