Касим-Жомарт Токаев Қозоғистоннинг ​тўлақонли президентига айланди

Қозоғистон Сенати раиси Касим-Жомарт Токаев қасамёд қабул қилганидан сўнг Қозоғистоннинг тўлақонли президентига айланади. Унда бу вазифани ”вақтинчалик бажарувчи” қўшимчаси бўлмайди. Бу ҳақда мамлакатнинг Конституцион кенгаш собиқ раҳбари Игорь Рогов, маълум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс-Қозоғистон”га таяниб “Халқ сўзи” нашри ёзмоқда.

”Конституциямизда в.б. деган жумлалар умуман ўрин олмаган. Бизда вазифасини бажарувчи деган тушунча йўқ. Қасамёд қабул қилганидан сўнг Токаев мамлакатнинг тўлақонли президентига айланади. У аввалги президентнинг муддати тугагунига қадар президент сифатида қолади”, – дея тушунтириш берган И. Рогов.

Маҳаллий вақт билан 12:00да Касим-Жомарт Токаев парламент палаталари қўшма йиғилишида қасамёд келтирди ва мамлакат президенти лавозимига киришди.

Маълумот учун, Токаев эндиликда 2020 йилнинг апрелига қадар мамлакатнинг тўлақонли президенти сифатида фаолият олиб боради. Шу муддатгача мамлакатда янги президентлик сайловлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 19 март куни Қозоғистоннинг эндиликдаги собиқ президенти Нурсултан Назарбаев истеъфога чиқишини маълум қилганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини билдирди

Қозоғистон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади. У Қримни Россиянинг бир қисми сифатида тан олмайди ва БМТнинг бу борадаги резолюцияларига амал қилади. Бу ҳақда ...

«ушланг, прокуратурага берворамиз»: зўравон «замҳоким»лар пойтахтда ҳам бор. олмазор туманида kun.uz ходимлари тажовузга учради

14 август куни Kun.uz ходимлари «Хива строй» МЧЖ раҳбарининг таҳририятга йўллаган мурожаати юзасидан изоҳ олиш мақсадида Олмазор туман ҳокимлигида бўлди. Мурожаатда ташкилот ...

Ихтиёр абдуллаевнинг терговини отабек умаров олиб борган

Ихтиёр Абдуллаев билан боғлиқ тергов иши Ўзбекистон Республикаси Президенти хавфсизлиги Давлат хизмати раисининг ўринбосари Отабек Умаровга юклатилган. «Ушбу жиноий иш билан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400