Қозоғистон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини билдирди

Қозоғистон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади. У Қримни Россиянинг бир қисми сифатида тан олмайди ва БМТнинг бу борадаги резолюцияларига амал қилади. Бу ҳақда бугун Қозоғистон президенти аппарати раҳбарининг биринчи ўринбосари Тимур Сулейменов маълум қилди.

“Албатта, Россия бизни унинг томонида бўлишимизни хоҳлайди. Аммо Қозоғистон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади. Биз Қримдаги ва Донбассдаги вазиятни тан олмадик ва тан олмаймиз ҳам. Чунки БМТ уларни тан олмайди. Биз фақат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти даражасида қабул қилинган қарорларни амалга оширамиз”, деди Сулейменов Euractiv нашрига берган интервьюсида.

“Аслида Қозоғистон – Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ҳам, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг ҳам аъзоси. Бироқ, келишув қоидалари муайян ҳолатга (Украина) тааллуқли эмас ”, деди у.

Сулейменовнинг сўзларига кўра, ҳозирги вазият Қозоғистоннинг кўплаб тармоқлари учун қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Умид қиламанки, ҳарбий босқич тугагач, автомобиль ва темир йўллар тозаланади. Аммо биз экспорт йўналишларимизни диверсификация қилишимиз керак”, деди у.

“Қозоғистон бу можаронинг бир қисми эмас. Ҳа, биз Евроосиё иқтисодий иттифоқининг бир қисмимиз, лекин мустақил давлатмиз. Биз Россия ва Беларусга нисбатан қўйилган чекловларга амал қиламиз. Биз бир соҳада бўлишни хоҳламаймиз ва таваккал қилмаймиз. Қозоғистон Европа Иттифоқи давлатлари ва бутун Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи. Биз Марказий Осиёдаги энг ғарбийлашган давлатмиз. Бизда умумий қадриятлар кўп. Биринчидан, бизда умумий қитъа бор, чунки Қозоғистоннинг 300 минг квадрат километри Европада. Қозоғистоннинг бу қисми Европа Иттифоқининг аксарият давлатларидан анча катта”, — деди эксперт.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Воронежда қизларни зўрлаб келган бир гуруҳ ўзбекистонликлар жазоланди

Россиянинг Воронеж шаҳрида қизларнинг номусига теккан уч нафар ўзбекистонлик суд қилинди. Бу ҳақда шаҳарнинг Марказий туман суди матбуот хизматига таяниб, Sputnik ёзмоқда. ...

Россияда ravon дилерлари сони 18 тага камайди

Йил бошидан буён Россияда Ravon дилерлари сони 18 тага камайди. Бу ҳақда “Автостат” агентлигига таяниб “Соф.уз” ёзади. Автостат хабарига кўра, 2019 йилнинг биринчи 6 ойида ...

Санкт-петурбургда тунда уйига қайтаётган сотувчи қизни зўрлаган ўзбекистонлик қўлга олинди

Санкт-Петербургнинг Киров туманида полиция 27 ёшли дўкон ходимасини зўрлаган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда «Аргументи и факти» хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда. Жиноят 18 ...