Бироз аввал қатор нашрларда аралаш қоидали яккакурашлар жангчиси Мурод Хонтўраевнинг 27 март куни пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ушбу хабарларни рад этди. Бошқарма матбуот хизмати вакилининг айтишича, бундай воқеа бўлмаган, Хонтўраев билан ҳаммаси жойида.
Шунингдек, Хонтўраевнинг ўзи ҳам Instagram орқали жонли эфирда соппа-соғлиги, ҳеч қандай пичоқбозлик бўлмагани айтиб ўтган.