Ўзбекистонда йил бошидан бери 1 954 нафар шахс озодликдан маҳрум қилинди

2019 йилнинг биринчи чорагида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 9 946 нафар шахсга нисбатан 7 750 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткичлар 2018 йилнинг шу даврига нисбатан шахслар бўйича 31,5 фоизга, ишлар бўйича эса 29,9 фоизга камайган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, 147 нафар шахс оқланган ва реабилитация қилинган, судланган шахслар сони 7 649 нафарни ташкил этиб, шундан 1 954 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 5 309 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган, 386 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

Шунингдек, 708 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залидан озод қилинган, 6 218 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган, 1 928 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилган, 1 814 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланган ёки қайта малакаланган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан айрим жиноят турлари, хусусан, қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик, ўғрилик, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш, безорилик, транспорт воситасини олиб қочиш, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, қасддан баданга оғир ва ўртача оғир шикаст етказиш каби жиноятлари учун судланганлик кўрсаткичлари камайди, дейилади хабарда.

Билдирилишича, ҳисобот даврида ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 1 804 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Етказилган 115,4 млрд. сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 953 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

3 544 та жиноят иши, яъни барча ишларнинг қарийб 45,7 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 297 нафар шахсга нисбатан 242 та иш кўриб чиқилган. 169 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилинган ва 83 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурхондарёда дхх ходимлари қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ходимлари томонидан фирибгарлиги учун ...

Нишон туманида эр собиқ хотинини бўғиб ўлдирди

2019 йил 8 сентябрь куни соат 01:00 ларда фуқаро Т.Э (1979 й.т.) Қашқадарё вилояти, Нишон тумани «Истиқбол» маҳалласида яшовчи собиқ турмуш ўртоғи Т.П (1981 й.т.) билан ...

Руслар украиналикларга нисбатан геноцид қилди

Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Россия қўшинлари томонидан Украинада содир этилган ҳарбий жиноятларни текшириш учун комиссия тузишга чақирди. “Буча, Ирпен, Гостомель ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400