Тошкентда поезд вагонида селфи қилмоқчи бўлган икки ўсмирнинг бири ток уриши натижасида вафот этди

Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан ўтказилган «Темир йўлларда хавфсиз кун» тарғибот тадбирида майор Даврон Ашуров баъзи фуқароларнинг эҳтиётсизлиги уларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

«Вояга етмаган 2 нафар коллеж ўқувчиси селфи қилиш учун Ҳамза темир йўл бекатида бўш турган буғдой ортувчи вагон устига чиққанларида ток уриши натижасида биттаси вафот этди. Иккинчиси эса оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Яна бир ҳолатда, ҳаракатланаётган поездни кўра туриб, йўлдан ўтишга уринган фуқарони поезд уриб кетган. Фуқаро олган тан жароҳатлари натижасида вафот этди», — дейди Транспортда темир йўл хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бўлим бошлиғи Даврон Ашуров.

Даврон Ашуровнинг қўшимча қилишича, поездларнинг ҳарактланиши учун 27 минг вольт кучланишдаги электр симлари ўрнатилган. Мазкур юқори кучланишдаги электр токи 40—50 сантиметрдан таъсир кучига эга. Шунинг учун, аҳолидан эҳтиёткор бўлишларини, ўзларини ва атрофдагиларнинг ҳаётига хавф туғдирувчи ҳаракатларни қилмасликлари сўралади.

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни ўтказилаётган «Темир йўлларда хавфсиз кун» тадбирининг бу галгиси Тошкент-Жанубий вокзалидан Оҳангарон темир йўл бекатигача бўлган масофада бўлиб ўтди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дххнинг троллари фейсбукда ўз фаолиятини кучайтирмоқда

Фейсбук ва бошқа ижтимоий тармоқларда Ўзбек мухолифатини қоралаш мақсадида ДХХнинг троллар гуруҳи ўз фаолиятини кучайтирмоқда. Уларнинг асосий мақсади Ўзбекистон ҳукуматидаги ...

«ўлган бувисига янги кафан ҳам совға қилинглар!»

Яқинда Тошкентга 380 минг долларга келиб-кетган турк актёри Бурак Ўзчивит, хабар беришларича, куни кеча бир ўғилнинг отасига айланибди. Ўғли Каран деб исм қўйибди. Оталик — ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400